Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Самвел Бабаян: "Бундай об-ҳавода ўйнаш жуда қийин бўлди"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 16-тури доирасида "Сурхон" - "Локомотив" учрашувидан кейин "темирйўлчилар" бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бир неча кун ичида бир рақиб билан икки марта, бундай ноқулай об-ҳавода ўйнаш жуда қийин. Йигитларнинг бугунги кўрсатган ўйинларидан мамнунман. Бугун улар ғалабагалойи қэдилар. Мен учун жамоам ҳар бир ўйинда мана шундай максимал равишда ҳаракат қилишлари жуда муҳим. Улар курашишяпти, фақатгина шу орқали ғалабалар қўлга киритилади. Бугун эса уч очкони қўлга киритишимиз учун вазиятлардан фойдалансак бўлгани эди. Бугун ўйин давомида йигитларга қаттиқроқ курашишларини таʼкидлаб ўтдим.

Ҳозирда осон ўйинларнинг ўзи йуқ. Рақиблар осонликча таслим бўлишмайди. Жамоамиз бугун "Локомотив" учун, коллектив учун курашишди. Шу боисдан уларга яна бир бор раҳмат айтиб ўтаман.

Натижа борасида айтиб ўтишим мумкинки, мухлислар ҳам икки томон ҳам бунга рози бўлишлари керак. Сардор Қобулжонов бугун ажойиб ўйин намойиш қилди. Бизнинг тарбияланувчимиз, биз футбол ёʼлларини очган дарвозабон шундай даражага етгани бизни қувонтиради.

Бугун "Сурхон" мухлислари ўйин давомида бизга руҳий босим беришга ҳаракат қилиб туришди. Бундай ўйинлар йоддан чиқмайди. Жамоамизнинг потентсиали юқори. Ҳозирда биз ҳимояда, тезкор қарши ҳужумларга ўтишда ёʼлга қўйилаётган хатоларни тўғрилай оламиз. Бунга имкониятимиз етади. Олдиндаги вазифамиз - чиройли ўйин кўрсатиш ва яхши натижаларга эришиш.

- Жамоа сафар ўйинларида ғалабага эриша олмаяпти. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Сафарда мағлуб бўлаётган ўйинларимизда кўплаб голга тортадиган вазиятларга эга бўляпмиз. Булардан фойдала олиш эса бизнинг муаммомиз бўлиб турибди. Ўйин сифати ва бошқа жиҳатлар борасида рақиблардан кам жойимиз йуқ.

- "Бунёдкор" билан орадаги фарқ қисқариб кетаяпти. Бунга қандай муносабатдасиз?

- Бу йилги чемпионат қизиқарли ўтаяпти. Кўплаб жамоаларнинг даражаси деярли бир хил. Биз олдиндаги ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. Айниқса, руҳий тайёргарлик ҳозирда биринчи ўринда. Бугун ғалабага лойиқ эдик. Ўйиннинг фони шундай демоқда. Натижани унутамиз ва кейинги ўйинга тайёргарликни давом эттирамиз.

Манба: Lokomotiv.uz
Киритилди: 21:12, 10.08.2019.
Ўқилди: 8194 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.