Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

Футзал. АГМК чорак финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Таиландда бўлиб ўтаётган футзал бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионатида гуруҳ босқичи якунига етиб бормоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон чемпиони — АГМК гуруҳнинг 3-тури доирасида Қатарнинг "Ар-Райян" клубига қарши баҳс олиб бориб, ғалаба қозонди.

Ўйин голларга бой бўлди. Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ қатарликлар гол уришга муваффақ бўлишди. Орадан кўп ўтмасдан олмалиқлар иккита гол билан олдинга ўтиб олишди. "Ар-Райян" қарши ҳужумда тенглаштирган бўлса, Петров шогирдлари танаффусга қадар 3та гол уриб, 5:2 ҳисобида олдинга ўтиб олди.

Вакилларимиз бу ҳисобдан хотиржамликка берилишди шекилли, иккинчи бўлимнинг дастлабки ярмини бўш ўтказишди. Натижада доҳаликлар кетма-кет 3та гол уриб, мувозанатни тиклаб қўйишди.

Шундан сўнг АГМК ўйинга жиддий ёндаша бошлади. Ўзбекистонликлар кейинги дақиқаларда уюштирган ҳужумларнинг иккитасини самарали якунлаб, ғалабани ўз томонларига оғдиришди — 7:5. Дарвоқе, ўйин сўнгида қатарликлар дарвозамиз томон белгиланган дабл-пенальтидан фойдалана олишмади — тўп устунга тегиб қайтди.

Шу тариқа, АГМК гуруҳда 6 очко билан плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Гуруҳ ғолиблиги эса Вьетнамнинг "Тай Сон Нам"га насиб этди (9 очко). Жамоамиз чорак финалда катта эҳтимол билан мусобақа мезбони — "Порт" футзал клубига қарши майдонга чиқади. Чорак финал ўйинларига 14 августга белгиланган.

Футзал. Клублар ўртасида Осиё чемпионати, «B» гуруҳи, 3-тур.
"Ар-Райян" (Қатар) — АГМК (Ўзбекистон) - 5:7
Голлар: Тоҳирий (1, 25), Сафари (11, 23, 24) — Даврон Чориев (3, 13), Илҳомжон Ҳамроев (5), Акбар Усмонов (17, 18), Ҳусниддин Нишонов (28), Ихтиёр Ропиев (35)
"Ар-Райян" — 1. Абдулраҳмон ал-Қаҳтон, 12. Аҳмад Халил, 13. Али ал-Ажми, 2. Мааз Юсуф, 3. Саад ал-Моҳаннадий, 4. Муборак ал-Жарбоий, 5. Саид ал-Булуши, 6. Муҳаммад Сафарий, 7. Муҳаммад Тоҳирий, 8. Абдулраҳмон ал-Яфий, 9. Хазем Сами Салим, 10. Абдуллоҳ Салим, 11. Рашид ал-Боинин, 14. Муборак ал-Муҳаза.
АГМК (дастлабки бешлик): 1. Рустам Умаров (дарвозабон), 4. Ихтиёр Ропиев, 5. Илҳом Ҳамроев, 6. Ҳусниддин Нишонов, 7. Дилшод Раҳматов.
Захирадагилар: 2. Аббосбек Ўлмасбеков (дарвозабон), 3.  Машраб Одилов, 8.Даврон Валижонов, 9. Алан Аминов, 10. Акбар Усмонов, 11. Тимур Бердиев, 12. Даврон Чориев, 13. Исломбек Бийтураев, 14. Анасхон Раҳматов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:26, 11.08.2019.
Ўқилди: 8513 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик