Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

АПЛ. Лэмпард дебют ўйинида «МЮ»га йирик ҳисобда ютқазди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 1-тури доирасида марказий ўйин якунига етди. Френк Лэмпард бошчилигидаги "Челси" "Олд Траффорд"да йирик ҳисобда ютқазиб қўйди.

Лондонликлар баҳсни фаол бошлаган бўлсалар-да, ўйиннинг 18-дақиқасида ҳимоячиларнинг эҳтиётсизлиги туфайли уларнинг дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрли нуқта олдига Погба эмас, Рэшфорд яқинлашди ва аниқ зарба билан ҳисобни очди. Баҳснинг 34-дақиқасида Рэшфорд яна бир марта дарвозани ишғол қилган эди, аммо VAR тизими бу голни бекор қилди.

Биринчи бўлим сўнгида "Челси" иккита қулай имкониятдан фойдалана олмади. Баркли яккама-якка вазиятда Де Хеани доғда қолдира олмаган бўлса, Эмерсоннинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди.

Иккинчи бўлим ўрталарида эса "Манчестер Юнайтед" ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. Дастлаб майдон эгалари қарши ҳужумда рақибини жазолади. Гол муаллифи — Антони Марсиал. Орадан 2 дақиқа ўтиб Погбанинг узатмасидан кейин Рэшфорд бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва Аррисабалагани доғда қолдирди.

Баҳс тугашига 9 дақиқа қолганида эса "МЮ" сафида дебют ўйинини ўтказаётган Даниел Жеймс қулай имкониятни қўл бой бермай, ўз ҳисобига гол ёзди.

Шу тариқа, Лэмпарднинг "Челси"даги дебюти муваффақиятсиз чиқди.

Англия премьер-лигаси, 1-тур
Манчестер Юнайтед – Челси - 4:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 18, пенальти Рэшфорд, 2:0 – 65 Марсьяль, 3:0 – 67 Рэшфорд, 4:0 – 81 Жеймс.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Уан-Биссака, Магуайр, Шоу, Погба, Лингард (Мата, 86), Мактомини, Перейра (Жеймс, 74), Марсьяль, Рэшфорд (Гринвуд, 86).
Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Зума, Эмерсон, Кристенсен, Маунт, Баркли (Пулишич, 58), Жоржиньо (Канте, 73), Ковачич, Педро, Абрахам (Жиру, 66).
Огоҳлантиришлар: Зума (36), Лингард (48), Жоржиньо (52), Абрахам (57), Линделеф (69), Марсьяль (80), Канте (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:20, 11.08.2019.
Ўқилди: 5306 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4720]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3814]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3665]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3638]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2982]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2543]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2412]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2187]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1810]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1636]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик