"Ювентус" "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенга қизиқиш билдирмоқда.
Даниялик ярим ҳимоячи бу ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
Daily Mail хабарига кўра, "Ювентус" "Тоттенхэм" футболчисига қизиқиш билдирмоқда ва у билан шу ёзда шартнома тузмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Эриксеннинг "шпорлар" билан тузган шартномаси кейинги мавсум якунига етади ва январда футболчи бошқа клуб билан музокара ўтказиши мумкин.