Кириш Регистрация

«Галатасарой» скаутлари Шомуродовни кузатишмоқда

Баҳо:
+ | -

Россиялик шарҳловчи Нобель Арустамяннинг маълумот тарқатишича, Россия чемпионатининг 5-тури доирасида бўлиб ўтган «Ростов» ва «Крилья Советов» жамоалари ўртасидаги ўйинни (1:0) «Галатасарой» скаутлари кузатишган. Бу учрашувда ягона голни Элдор Шомуродов уришга муваффақ бўлди.

«Ҳамкасбларим жонли эфир пайтида Ростовдаги ўйинни туркиялик скаутлар кузатиб боришаётганини айтишган эди, аммо қайси жамоа вакиллари эканига ойдинлик киритишмади. Қўшимча қилиб айтишим мумкинки, «Галатасарой» скаутлари Соболев ва Шомуродовни кузатишди. Лекин улар ҳозирча ўзбекистонлик футболчини харид қила олишмайди, боиси, унинг нархи юқори. Бундан ташқари, «Ростов»нинг ўзи ҳам уни сотмайди», – дея ёзди Арустамян ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Россия чемпионатининг 5-туридан кейин Соболев ва Шомуродов 4та гол билан тўпурарлар рўйхатини бошқаришмоқда. Transfermerkt Соболевни – 1,2 миллион евро, Шомуродовни эса 1,5 миллион еврога баҳолаган.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 05:32, 13.08.2019.
Ўқилди: 7845 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик