Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Томас Тухел Неймарнинг кетишига шаъма қилди

Баҳо:
+ | -

Якунланаётган трансфер ойнаси давомида жуда узоқ давом этган Неймар «сериали» ўз поёнига яқинлашмоқда. Бугун эътиборингизга унинг «Реал Мадрид» сафига ўтиши борасида берилган интервьюларни тақдим этамиз. Ушбу интервьюлар таниқли «Фут Базза» нашри томонидан эълон қилинди ва биз бундай қизиқ маълумотларни сизларга илиндик.

Зайниддин Зидан

Бизнинг жамоа учун шу дақиқаларга қадар амалга оширилган иш жуда муҳим. Мана ёз ҳам ниҳояланиб қолди ва биз чемпионат ўйинларига тайёрмиз. Биз бу дақиқаларни кутиб яшаяпмиз десам, адашмаган бўламан.
Неймарнинг жамоамизга ўтиши борасидаги саволлар ҳозирда тренд даражасидаги мавзуга айланган бўлсада, тўлиқ жавоб бера олмайман. Ҳозирда биз қўл остимиздаги футболчилар билан янги мавсумни қандай ўтказиш борасида бош қотиряпмиз. Тўғри, трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ҳамма нарса бўлиши мумкин, бироқ ҳозирда бизни шанба куни «Ла Лига»нинг биринчи тури доирасида бўлиб ўтадиган учрашув кўпроқ қизиқтирмоқда. Шу ўринда Погба борасидаги саволларга ойдинлик киритиб ўтсам.
Унинг амалга ошмаган трансфери борасида сўзлашнинг ўзи ноўрин ҳолат. Бизда кучли йигитлардан ташкил топган ажойиб жамоа мавжуд ва бу мавзуга нуқта қўйишни истайман. Ҳемес ва Бейл бизнинг футболчилар, лекин ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Мураббий сифатида уларга 100 фоиз ишонаман. Шундай бўлсада, Ҳамеснинг клубда қолиш қолмаслиги катта сўроқ остида турибди. Трансфер ойнаси ёпулгунига қадар ҳаммаси бошқа томонга бурулиб кетиши ҳеч гап эмас.

Киллиан Мбаппе

Биз янада кучайиб боришимиз лозим. Янги мавсумдаги учрашувларга кўтаринки кайфятда киришиб олиш мақсадида тайёргарликка катта урғу беряпмиз. Янги мавсум олдидан рақобатбардош жамоага айланишга ҳаракат қилмоқдамиз. Неймарнинг жамода қолиши ёки кетиши кўп нарсани ўзгартириб юборади. Гап шундаки, «ПСЖ» у билан ва у сиз бошқа-бошқа жамаолар.
Биз бир ўйинчига қараб қолган клуб эмасмиз. Биз у билан ҳам у сиз  ҳам сифатли футбол намойиш эта оламиз. Шахсан мен унинг кетишини истамайман. Неймар билан бир жамоада тўп суриш менга завқ бағишлайди. Агарда у бошқа клубга ўтишни истаса, биз уни ушлаб қолишимиз керак эмас, сабаби футболчи ўз клубида бахтли бўлмаса, у ҳеч қачон ўзининг энг зўр ўйинини намойиш эта олмайди. Биз мавсумни ғалаба билан бошладик ва шу темпда давом эттиришни истаймиз. Янги мавсумдаги асосий мақсадимиз  ЙЧЛ баҳсларида ижобий иштирок этиш. Бу мусобақада ғолиб чиқсак, унданда яҳшироқ бўлар эди.

Томас Тухел

Биз воқеага реал кўз билан қарашга ўрганишимиз ва Неймарсиз ўйнашга кўникишимиз зарур. Унга ўхшаш ва майдонда ҳудди у каби тўп сурвучи бошқа футболчини топишнинг иложи йўқ. Афсуски, биз уни йўқотишимиз ва бошқа ундай футболчини қўлга кирта олмаслигимиз мумкин.
«ПСЖ»га Неймар борасида таклифлар бўллаётганини яшириб бўлмайди. Футболчи учун курашда «Реал Мадрид» каттароқ имкониятга эгалиги кундек равшан. Шундай бўлсада, унинг трансфери борасидаги маълумотларни ошкор қилишни истамайман. Менга унинг ўйинлари ёқади. Уни биз билан қолишини жуда истайман. Агарда Неймар бизни тарк этса, уйқум қочиши ва жамоанинг келажаги ҳақида бош қотиришимга тўғри келади. Яна қайтараман трансфер ойнаси очиқ ва биз исталган дақиқада Неймарни қўлдан чиқариб юборишимиз мумкин. Воқеага реал баҳо беришимиз даркор.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 23:15, 13.08.2019.
Ўқилди: 17726 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.