Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Хитойлик инвесторлар «Навбаҳор»га қизиқиш билдиришмоқда

Баҳо:
+1 | -

Айни пайтда Наманган вилоятида янги замонавий бинолар қад ростламоқда. Ушбу қурилишларда хорижий компания ва инвесторлар ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Шулардан бири Хитойнинг “NAMANGAN QIANXING INVEST” МЧЖ хорижий компаниясидир. Ушбу компания вакиллари айни кунларда вилоятимизда қурилаётган меҳмонхона ҳамда бошқа қурилиш иншоотларига инвестиция киритишмоқда.

Бугун ушбу компания раҳбари жаноб Чен Цинг Фу бошчилигидаги бир гуруҳ хитойлик инвесторлар Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов ҳамроҳлигида “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳга ташриф буюришди.

Хитойлик меҳмонларга ташриф давомида шунингдек, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Бахтиёр Исоқжонович Усмонов, “Навбаҳор” ПФК директори Бахтиёр Мелиевич Бобоев, “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев ва “Навбаҳор” ПФК ходимлари ҳам ҳамроҳлик қилишди.

Хитойлик инвесторлар ташриф давомида футболчиларнинг кийим алмаштириш хоналари, спорт зал, ўйингоҳ майдони билан танишишди ҳамда “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Деян Журжевич, ёрдамчи мураббийлар — Саша Кляич ва Мустафо Байрамов, шунингдек, “Навбаҳор” сардори Игорь Голбан, жамоа легионерлари – Александр Касьян ҳамда Иван Соловьёв билан учрашишди.

Мартабали меҳмонларга “Навбаҳор” ёшлар жамоаси футболчилари ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Шунингдек, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ҳам хитойлик инвесторларга “мастер-класс” намойиш этиб берди ва мартабали меҳмонлар Шавкат Шокиржоновичнинг маҳоратига тан бериб, уни олқишлашди.     

Хитойлик инвесторлар вилоятнинг бош жамоаси бўлмиш “Навбаҳор” клуби ҳақида маълумотга эга эканликлари, “Марказий” ўйингоҳ Хитойдаги унча – бунча стадиондан қолишмаслиги, майдон чими ҳам аъло даражада эканлигини таъкидлаб, жамоамизга қизиқиш билдиришаётганлиги, ҳомийлик қилиш истаклари борлигини таъкидлашди.

Биринчи ҳомийлик  кўмаги сифатида жаноб Чен Цинг Фу “Навбаҳор” вице-президенти Бахтиёр Усмоновга дастлабки маблағни туҳфа қилди.

Ўз навбатида “Навбаҳор” ПФК томонидан мартабали меҳмонларга жамоа мураббийлари ҳамда футболчиларининг имзолари қўйилган тўплар, клуб логотипи туширилган футболка, кепка ва шарфлар совға қилинди.     

Томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқалари яна давом этишига келишиб олишди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 16:52, 15.08.2019.
Ўқилди: 10661 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.