Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Ла лига. «Барселона» Адуриснинг суперголи эвазига ютқазди (видео)

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг янги мавсумига старт берилди. Дастлабки ўйин Бильбао шаҳрида "Атлетик" ва "Барселона" жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Басклар ўйинни анча фаол бошлаб, меҳмонлар дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни яратишди. Аммо гол уриш учун энг қулай вазиятга дастлаб каталонияликлар эга бўлишди. Баҳснинг 32-дақиқасида "Атлетик" ҳимоячиси тўпни орқага - ўз дарвозабонига узатишга қарор қилди. Ўша жойда турган Луис Суарес тайёр "совға"дан фойдалана олмади. Унинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди.

Орадан кўп ўтмасдан уругвайлик футболчи жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Рафинья туширилди. Биринчи бўлим якунланиш арафасида "Барса" футболчисининг зарбасидан кейин тўп бу сафар тўсинга тегди.

Иккинчи бўлимда ҳудудий устунлик "кўк-анорранглилар" томонида бўлди. Аммо ғалаба тўпини киритиш бильбаоликларга насиб этди. Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпга жарима майдончаси ичида турган Адурис қайчи услубида зарба берди. Кучли чиққан зарбани Марк-Андре тер Штеген бартараф эта олмади. Бу пайтда баҳснинг 89-дақиқаси ўтиб бораётган эди, "Барса" жавоб тўпини киритишга улгурмади.

Шу тариқа, Месси майдонга тушмаган, де Йонг ва Гризманн дебют қилган учрашувда "Барселона" мағлубиятга учради.

Испания Ла лигаси, 1-тур
"Атлетик" - "Барселона" 1:0
Гол: Адурис, 89 - 1:0
"Атлетик": Унаи Симон, Нуньес, Берчиче, Капа, Де Маркос (Сансет, 66), Унаи Лопес (Беньят, 81), Рауль Гарсия, Муниаин, Дани Гарсия, Йерай Альварес, Уильямс (Адурис, 88).
"Барселона": тер Штеген, Семеду, Лангле, Пике, Сержи Роберто (Карлес Перес, 76), де Йонг, Аленья (Ракитич, 46), Дембеле, Альба, Гризманн, Суарес (Рафинья, 37).
Огоҳлантиришлар: Пике (60), Нуньес (65). 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:16, 17.08.2019.
Ўқилди: 12623 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.