"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике Ла лиганинг биринчи турида "Атлетик"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу стадионда ўйнаш ҳар доим қийин бўлган. Бошиданоқ рақиб бизга босим ўтказди ва биздан кучлироқ бўлди. Бироқ, иккинчи бўлимда бироз чарчаб қолишди.
Ғалаба ёки мағлубият - бу оддий деталлар. Мавсм охиридан кўра, ҳозир ютқазган яхши.
Мавсумолди тайёргарликдан сўнг бизда янги ўйинчилар бор... Тайёргарлик кўрасан, бироқ баъзан ҳаммаси сен ўйлагандай кечавермайди", - дейди Пике.