"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле Испания чемпионатининг 1-тури доирасида бўлиб ўтган "Атлетик"га қарши ўйинда жароҳат олди.
"Кўк-анорранглилар" расмий сайти тарқатган хабарга кўра, франциялик футболчининг чап оёғидаги мушаги жароҳатланган. Унинг тикланиши учун 5 ҳафта вақт талаб этилади. Шу тариқа, Дембеле "Бетис", "Осасуна", "Валенсия", "Гранада" ва "Вильярреал"га қарши ўйинларда иштирок эта олмайди.
Эслатиб ўтамиз, шунингдек, 1-тур баҳсида каталонияликларнинг яна бир ҳужумчиси Луис Суарес ҳам жароҳат олган эди. Аввалроқ жароҳатланган Лионель Месси машғулотларга қайтди.