"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес "Ювентус"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда TuttoJuve хабар тарқатди.
Манбага кўра, "Ювентус" спорт директори Фабио Паратичи "кўк-анорранглилар" вакиллари билан музокара ўтказди. "Барселона" "ПСЖ" форварди Неймарни қўлга киритадиган бўлса, уругвайлик ҳужумчини туринликларга сотишга тайёр. "Ювентус" эса Суаресни харид қилиш учун Пауло Дибала, Марио Манжукич ёки Гонсало Игуаинни сотиши керак.
32 ёшли Суарес 2014 йилдан бери "Барселона" шарафини ҳимоя қилади. У каталонияликлар сафида 248та ўйинда майдонга тушиб, уларда 177та гол урди ва 96та голга узатма берди. Унинг "Барса" билан шартномаси 2021 йилга қадар тузилган.