Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукндаги сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Неймар сериали ўз якунига етиб келган кўринади

Мадриднинг «Реал» жамоаси ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг трансфери борасида ўзининг сўнгги таклифини тайёрламоқда деб хабар бермоқда «Телефоот» нашри.

Унга кўра, «қироллик клуби» ПСЖ истаганидек, Рафаэл Варан ва Виниcиус Жуниорни Неймар билан айрбошлага рози бўлди ва шу ҳафта сўнггига қадар бу траснферни амалга оширишни ният қилмоқда.

Париж клуби ҳам ўз футболчисидан тезроқ қутулиш мақсадиди уни атайин «Реал Мадрид»га пуллашни режа қилмоқда. Гап шундаки, клуб «Барселона»дан келиб тушган таклифларни жўртага рад этмоқда ва шу йўсинда Католония клубидан қасд олишга урунмоқда.

«Ливерпуль» юлдузчани кузатмоқда

«Ливерпуль» клуби «Лилль» жамаосининг ёш иқтидорли «юлдузча» футболчиси саналмуш Жаном Лонгондо билан қизиқиб қолди.

17 ёшлик ярим ҳимоячи ҳозирда «Лилль»нинг ўринбосарлари сафида тўп сураётган бўлсада, француз клуби футболчи учун «Шалке», «Манчестер Юнайтед» сингари жамоалардан таклиф олишга муваффақ бўлди. Шундай бўлсада, клуб ўз футболчисини ҳозир сотиб юборишни истамаяпти. Лонгондонинг клуб билан тузган шартномаси яна 4 йил давом этади. Ҳозирда «Лилль» уни ҳеч қаерга қўйиб юбормаслигини эълон қилди.

Эслтаиб ўтамиз, Лонгонда Бельгия ёшлар терма жамоасининг сардори ҳам саналади.

Коноплянка Туркия учиб кетди

Украина терма жамоаси аъзоси Евгений Коноплянка ўз фаолиятини Истанбулнинг «Бешиктош»жамоасида давом эттирадиган бўлди.

Унга кўра, турк клуби «Шалке» клуби ҳисоб рақамига 3 миллион евро ўтказиб бериши лозим. Бундан ташқари, клуб футболчи учун 4 йиллик шартнома таклиф қилади. Унга кўра, Коноплянка йилига 2,5 миллион евро маош олади ва жамоанинг асосий таркиб ўйинчисига айланади.

Клопп «ливерпуль»ни қачон тарк этишини айтиб ўтди

Германиялик мутахассис «Билд» нашрига берган интервьюсинда ўзининг қачон клубдан кетишига тўхталиб ўтди.

“Ҳозир меннинг кариерамда сеҳрли дамлар ҳукмронлик қилмоқда. Умид қиламанки, уни максимал даражада узоқроққа чўзилишини таъминлай оламан. Шундай бўлсада, ҳамма нарсага тайёр турган маъқул. Ахир бошланган нарсанинг охири бор. Шуни айтишим жоизки, 2 ё 3 йилдан сўнг «Ливерпуль»ни такр этишим мумкин.

Бу сўзларни айтишимдан мақсад шуки, йиллар ўтиб бу сўзларни эшитганда ҳайратда қолмаслигингиз ва буни тўғри қабул қилишингизни лозим.
Маълумотларга қараганда Юрген Клоппнинг кейинги вазифаси Германия терма жамаосини бошқариш бўлади.

Икарди «Ювентус»га ўтмайдиган кўринади

Турин супер клуби Аргентиналик футболчи билан шахсий шартнома борасида келишиб олган бўлсада, бу трансфер амалга ошмай қолиши мумкин.
Гап шундаки, «Кекса сениора» бир нечта футболчиларни сотиб юбормай туриб Икардини харид қила олмайди. Клубнинг бунда қурби етмайди.

«Ле Газзета Делла Спорт» нашри тарқатган хабарлага қараганда, «Ювентус» трансфер ойнаси ёпулгунига қадар Матиуди, Манджукич, Игуаин, Ругани ва Дибалаларни сотиб юборишга ҳаракат қилади. Акс холда Икардининг трансфери ҳақида ўйламаса ҳам бўлаверади.

Эриксоннинг кейинги манзили аниқлашмоқда

«Тоттенҳем» жамоасининг даниялик ярим ҳимоячиси клуб билан шартномасини узайтирмаганидан хабарингиз бор.
Футболчи ўз клубига ёрдам қилиш мақсадида, трансфер ойнаси ёпулгунига қадар «Ювентус», «Барселона» ва «Реал Мадрид»дан таклиф тушса, ўз жамоасини алмаштиришга рози бўлди. Гап шундаки, Эриксон қишда эркин агент мақомида бошқа клубга ўтиш борасида келишиб олиши ҳам мумкин эди, бироқ футболчи шу йўсинда мухлислар олдида ўз узрини изҳор қилди. Ҳозирда Эриксон борасида «Шпор»ларга бирорта таклиф келиб тушганича йўқ.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:25, 21.08.2019.
Ўқилди: 9073 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.