Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ушбу рукндаги сўнгги Янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Эриксон «Реал Мадрид»га ўтиши мумкин

«Rocord» нашри бугунги куннинг энг қизиқарли маълумотини элон қилди. Унга кўра, «Реал Мадрид» жамоаси трансфер ойнаси ёпулгунига қадар «Тоттенҳем» ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксонно ҳарид қилишни режа қилмоқда.

Манбанинг хабар беришича, «Реал Мадрид» футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилади ва бу трансфер ҳафта сўнгида амлага ошади.
Эриксоннинг «Шпор»лар билан тузган шартномаси 2020-йилга қадар мўлжалланга бўлиб, футболчи бу трансфер ойнаси ёпулгунида қадар жамоада қолса, қишда эркин агент сифатида ўз трансфер ҳуқуқини қўлга киритар эди. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

«Лион» «Ювентус» жамоасининг режаларини барбод қилди

Туриннинг «Ювентус» жамоаси «Лион» клуби ҳужумчиси Мусса Дембеле борасида 4 бор таклиф жўнатган бўлсада, ҳар сафар рад жавобини олди. Бундан ташқари «Лион» клуби спорт директори Жунино Дембеле бу мавсум ҳеч қандай таклиф футболчини клубда қолишига қаршилик қила олмаслигини расман эълон қилди. Футболчи учун «Ювентус» қарийиб 1 ой давомида ҳаракат қилган бўлсада, бу урунишлар бесамар кетди.

Эслатиб ўтамиз, Бу мавсумда «Лига 1» мусобақаси доирасидаги 3 та учрашувда майдонга тушган Дембеле рақиблари дарвозасини 3 бор ишғол қилишга муваффақ бўлди.

«Байер»  «Ливерпуль» футболчисига қизиқмоқда
Германиянинг «Байер» клуби «Ливерпуль» жамоаси ҳимоячи Деян Ловрен билан жиддий қизиқиб қолди.

«Bild» нашри тарқатган хабарларга кўра, «Баер» Ловеренни 3 миллион евро эвазига бир мавсумга ижарага олишни режа қилмоқда. «Ливерпул» бунга қарши эмас. Шундай бўлсада, футболчининг ўзи Бундеслигада тўп суришга рози бўлишу катта сўроқ остида турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ловрен бу трансфер ойнаси давомида «Рома» ва «Милан» клублари билан шахсий шартномани келиша олмагни боис ҳали-ҳамон «Ливерпул»да тўп сурмоқда.

Москванинг «Спартак» жамоаси тўхтамаяпти

Ўзининг трансфер ойнасидаги фаоллиги билан ажралиб турган Москва клуби энди ўз эътиборини тажрибали франциялик футболчига қаратди.

Ҳозирда уларнинг нишонида турган «Рома» клуби футболчиси Максим Гоналон тез орада Москвага кўчиб ўтиши мумкин.

Ҳозирда Гоналон учун «Галатасарай», «Ренн» сингари клублари кураш олиб бормоқда. Футболчининг Рим клуби билан тузган шартномаси 2021-йилга қадар мўлжалланган бўлиб, унинг трансфер маркетдаги нархи 4 миллион еврога баҳоланмоқда.

Дармиан кетмоқчи

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячис Маттео Дармиан ўзини транферга қўйишларини клубдан илтимос қилди.

Гап шундаки, футболчи асосий таркибдан тушиб қолди ва умуман ўйин амалиётгиа эга бўлмаяпти. 29 ёшли футболчи терма жамоа сафида тўп суриш чун доиммо ўйин амалиётгиа эга бўлиши лозим эканлигни таъкидаламоқда.

Ҳозирда  футболчи Италиянинг бир неча клубларидан таклифлар мавжуд. Бу жамоалар орасида «Ювентус», «Интер» ва «Фиорентина» сингари гранд клублар мавжуд.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:36, 21.08.2019.
Ўқилди: 5488 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.