Кириш Регистрация
17/09 21:55 Интер 1-1 Славия
17/09 21:55 Лион 1-1 Зенит
17/09 23:59 Наполи 2-0 Ливерпуль
17/09 23:59 Зальцбург 6-2 Генк
17/09 23:59 Боруссия Д 0-0 Барселона
17/09 23:59 Бенфика 1-2 Лейпциг
17/09 23:59 Челси 0-1 Валенсия
17/09 23:59 Аякс 3-0 Лилл
18/09 21:55 Брюгге - Галатасарой
18/09 21:55 Олимпиакос - Тоттенҳэм
18/09 23:59 ПСЖ - Реал Мадрид
18/09 23:59 Бавария - Црвена Звезда
18/09 23:59 Шахтёр - Манчестер Сити
18/09 23:59 Динамо Загреб - Аталанта
18/09 23:59 Байер - Локомотив
18/09 23:59 Атлетико - Ювентус

Хабарлар

«Все на мяч» нашри Осиёнинг рамзий терма жамоасини тузди. Таркибда бизникилар ҳам бор!

Баҳо:
+ | -

Россиянинг кўзга кўринган «Все на мяч» канали куни кеча Осиё қитъасининг энг кучли футболчиларидан ташкил топган рамизий терма жамоани эълон қилди. Таркиб ҳозирда тўп сураётган футболчилардан ташкил топган. Бундан ташқари, журналистлар ҳар бир футболчига кичик таъриф бериб ўтишган. Қизиқарли маълумотни сизга илиндик.

Дарвозабон

Мичел Лангерак (Австралия)

2010-йилда футболчини Юрген Клопп Европага олиб келган эди. Тўғри у «Боруссия»да асосий дарвозабон бўла олмади, бироқ ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. У 5 йил давомида Дортмунд клуби билан Бундеслигадаги барча совринларни қўлга киритди. Ҳозирда у Японияда тўп сурмоқда. Қаҳрамонимиз 2015-йилда бўлиб ўтган қитъа чемпионатида ғолибликни қўлга киритган.

Ҳимоячилар

Нико Еннарис (Хитой)

«Арсенал» сафидаги ўйинлари билан кўпчиликка таниш бўлган футболчининг онаси хитойлик бўлиб футболчи онасининг илтимосига кўра, Хитой терма жамоаси ўйинчисига айланди. Уни эндиликда  Ли Ке деб чақиришмоқда. Айни дамда «Бежинг Гоан» клуби футболчиси

Юто Нагатома (Япония)

«Интер» сафидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган футболчи қитъадаги энг агрессив ҳимоячилардан бири. 2019-йилда у иккинчи бор Осиё чемпионлигини  қўлга киритиши мумкин эди, бироқ Қатар финалда кучлироқ кўринди.

Виталий Денисов (Ўзбекистон)

Ўзбекистонлик «Тор» ўз юрти клубларида тўп сурмаган! Украинанинг «Днепр»да ва Россиянинг «ЦСКА», «Спартак Налчик», Крило Советов” «Локомотив» сингари жамоаларида тўп сурган. Денисов «Локомотив» сафида Россия чемпионатини ва кубогини қўлга киритга. Бундан ташқари 2013-йилда уни Ўзбекистонда йилнинг энг яҳши футболчиси деб эътироф этишган! Ҳозирда у «Рубин» жамоаси аъзоси саналади

Ярим ҳимоячилар

Одил Аҳмедов (Ўзбекистон)

Унинг кариераси «Анжи» бўлмаганида тамоман бошқача тус олиши мумкин эди. Гап шундаки, 2012-йилда уни шахсан Арсен Венгер «Арсенал»га таклиф қилган, «тўпчилар» расмий таклиф билан ҳам чиққан эди. Афсуски, «Анжи» уни сотишдан бош тортади ва унинг трансферини блоклаб қўяди. Кейинчалик клуб қийин аҳволда қолгач, уни «Краснодар»га сотиб юборади. Ҳозирда Оскар ва Ҳалк сингари футболчилар билан Хитойда тўп сураётган ўзбек ички чемпионатда ғолиб бўлишни уддасидан чиқди!

Шинжи Кагава (Япония)

Юрген Клоппнинг «Боруссия»сида фантастик ўйин кўрсатган футболчи ўз фаолияти давомида АПЛда ҳам ғолиб чиқишга муваффақ бўлган. Афсуски, сўнгги йилларда унинг ўйини кескин тушиб кетди.

Ки Сон Ён (Жанубий Корея)

8 йилдан бери АПЛ клубларида тўп сураётган футболчи ўзининг ишончли ўйинлари билан мухлислар ёқимтойига айланган. У «Суонси» билан «Лига Кубоги» мусобақасида ғолиб бўлган. Бундан ташқари Шотландия чемпионлигини ҳам қўлга киритган. Кореярлик футболчи терма жамоаси сафида Лондон Олимпиядасида бронзо медалларга ҳам эга чиққан.

Ҳонда (Япония)

«ЦСКА»даги ўйинлари билан Европанинг топ клублари эътиборини тортган япон кўп ўтмай «Милан» сафига бориб қўшилди. Афсуски, 4 мавсум давомида ўз ўйинини кўрсата олмади ва контракт сўнгида Мексикага йўл олди. Кейинчалик Австралия клубларидан бирида тўп сурди. Ҳозирда у Комбоджа терма жамаосининг ўйновчи мураббийи саналади!

Ҳужумчилар

Сон Ҳюн Мин (Жанубий Корея)

Таркибдаги юлдуз ва қитъанинг энг қиммат футболчиси. Ўтган мавсумда футболчи ажойиб ўйинлари билан миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой олди.  Унинг меҳнатлари сабабли «Тоттенҳем» ўз тарихида илк бор ЕЧЛ финалида ўйнади. Агарда кореяликнинг «Ман Сити» дарвозасига киритган голлари бўлмаганида, «Шпорлар» чорак финалдаёқ ортга қайтишга мажбур бўлишар эди.

Сердар Азмун (Эрон)

«Зенит» таркибида яна бир бор топ ҳужумчи эканлигини исботлаб қўйган футболчи Осиёда кўзга кўринган юлдузлардан бири. Ҳозирда футболчини Европанинг топ клублари кузатиб бормоқда. Агарда Азмун ЕЧЛда ишончли ўйин кўрсатса, Российда узоқ қолмаслиги аниқ!

Синдзи Оказаки

«Лестер» эртагининг бош қаҳрамонларидан бири сифатида тарихда абадий қолган футболчини бу рўйҳатга қўшмаслик мумкинмас эди. Футболчи кўплаб таклифлар бўлишига қарамасдан «тулкилар» шарафини шартнома якунига қадар ҳимоя қилди ва эркин агент сифатида «Малага» жамоасига ўтиб кетди.

Бош мураббий

Қурбан Бердиев

Туркманистонлик мутахассис ўз вақтида Туркманистон терма жамоасида фаолият олиб борган. Бундан ташқари мураббий Туркия, Қозоғистон сингари давлатларда малака оширишга муваффақ бўлган. Мураббийнинг чинакам юлдузли онлари «Рубин»ни бошқарган дамларга тўғри келади десак, адашамган бўламиз. Унинг қўл остидаги клуб Россиядаги барача совринларни қўлга киритгани билан тарихда қолди. Бундан ташқари, Бердиев «Ростов» билан ҳам анча-мунча шов-шув кўтаргани кўпчиликнинг ёдидан чиққанича йўқ. Унинг қўл остида «Ростов» ички чемпионатда кумуш медалларни қўлга киритди ва илк бор ЙЧЛда тўп сурди. Энг қизиғИ шундаки, «Ростов» гуруҳ ўйинларида «Бавария» ва «Аякс» устидан ғалаба қозонишга ҳам муваффақ бўлган!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:14, 21.08.2019.
Ўқилди: 12378 марта.
Фикрлар: 2 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.