"Рома" расмий веб-сайти "Челси" ҳимоячиси Давид Заппакоста билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Рим клуби ҳимоячини 2020 йил ёзигача ижарага олди. Ўйинчи 2-рақам остида тўп суради.
Маълумот учун, ўтган мавсумда 27 ёшли футболчи Премер-лигада атиги 4 та ўйинда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракатлар амалга оширгани йўқ.