Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -1

Ушбу рукндаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Рактич қолади

Туриннинг «Ювентус» жамоаси «Барселона» клуби хабарингиз бор. Бугун католония клуби хорватиялик футболчини жамоада қолишини расман эълон қилди.
Турин клуби ярим ҳимоячи учун 50 миллион евро таклиф қилган бўлсада, «Барселона» футболчини сотмасликка қарор қилди.

Гап шундаки, футболчининг ўзи шартномаси ўз якунига етмагунига қадар «Барселона» сафида қолишни танлади.
Эслатиб ўтамиз, Ракитич «Манчестер Юнайтед»дан тушган таклифни ҳам рад этган эди.

«Реал Мадрид» ўзи учун 2-дарвозабон изламоқда

Мадриднинг «Реал» жамоаси дарвозабони Кейлор Навас жамоадан кетишга жуда яқин турибди. Шу боис, «Реал Мадрид» уни ўрнини тўлдириш мақсадида бир нечта вариянтларни кўриб чиқмоқда.

Улар орасида 36 ёшли Пепе Рейна, 34 ёшли Даниел Субашич, Антонио Миранте ва 36 ёшли Мартен Стекленбург сингари номдор дарвозабонлар мавжуд.
Эсалатиб ўтамиз, Навас ўзини Куртуадан кучсизроқ эмаслигини исботлаш учун ҳам бошқа жамоага ўтиши борасида расман баёнот берди.

Суарез МЛС га йўл оладими?!

Испания нашрларнинг хабар беришича, «Барселона» жамоаси ҳужумчиси Луис Суарез ўз фаолиятини МЛСдаги «Интер Маями» жамоасида давом эттириши мумкин.

Футболчи катта эҳтимол билан «Барселона»да ўзининг сўнгги мавсумини ўтказади ва янги мавсумни Девид Бекҳамнинг «Интер Маями» жамоасида бошлайди. Футболчи янги жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолайди ва ўз фаолиятини МЛСда ўз якунига етказади.
Эсалатиб ўтамиз, «Интер Маями» 2020-йилда ўзининг МЛСдаги дебют мавсумини ўтказади.

Чалов Италия грандлари эътиборида

Италиянинг «Наполи» жамоаси Икардининг трансферини амалага ошира олмаса, бор эътиборини Москванинг «ЦСКА» жамоаси ҳужумчиси Федор Чаловга қаратадиган бўлди.
«Оффсиде Сқуад» нашри тарқатган хабарларга кўра, «Наполи» расмий таклиф билан чиққанича йўқ, бироқ Икарди борасидаги рад жавоби келиши билан италияликлар Чаловни «армиячилар»дан сотиб олиш ишларини бошлаб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Федор Чалов билан «Монако», «Арсенал», «Валенция», «Лацио» сингари гранд клублар жиддиқ қизиқиб қолган бўлсада, трансфер амалга ошмай қолган эди.

Пепе нега «Арсенал»га ўтгани ҳақида интервью берди

Лондон клуби ҳужумчиси Никола Пепе нима учун ҳамма гранд клубларга рад жавобини бериб «Арсенал»га ўтгани тушунтириб берди.

“Мен биринчи навбатда АПЛ ҳавосидан нафас олишни истадим. Бундан ташқари, бу клуб ҳам ҳудди мен каби ЕЧЛда тўп суришни орзу қилмоқда. Ўйлашимча мен ўз орзуларимни айнан шу клубда рўёбга чиқишига ҳаракат қиламан.

Ҳозирда бизнинг асосий мақсадимиз «Европа Лигаси» мусобақасида ғолиб чиқиш. Бу халқаро мусобақада ўзимизнинг энг кучли футболимизни намойиш этиш орқали ўтган мавсумда йўл қўйган хатоларимизни такрорламасликка ҳаракат қиламиз”

Эслатиб ўтамиз, футболчи учун «Арсенал» 5 йил давомида 72 миллион евро тўлайди. Унинг трансфери ҳали тўлиқ ҳарид қилинганича йўқ.

«Ювентус» Пянични олиб қолмоқчи эмас

Турин супер клуби Миралем Пянични ўз жамоасида сақлаб қолишни истамаяпти. Гап шундаки, жамоага Ремзий ва Рабио келгач, Сарри футболчига асосий таркибда жой ажратиб бериши мушкуллашди. Бундан ташқари, клуб Пянич билан янги шартнома тузиш фикридан ҳам қайтди.
«Реадфоотбалл» нашри тарқатган хабарларга қараганда босниялик футболчи тез орада ПСЖ футболчига айланиши мумкин.

Футболчининг агенти аллақачон ПСЖ раҳбарлари билан учрашган ва илк музокаралар бошланган. Агарда ПСЖ раҳабарлари ва футболчининг агенти ўзаро келишвга эришса, трансфер ойнаси ёпулгунига қадар ПСЖ яна бир трансферни амалга ошириши мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:37, 22.08.2019.
Ўқилди: 15120 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Россиялик дарвозабон ФИФА қарори орқали Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин [3259]

Беҳруз Каримов еврокубокларда дебют қилган ўйинда «Лугано» иродали ғалабага эришди [2902]

“ПСЖ”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди? [2717]

“Реал” 2027 йилда топ-ҳимоячи билан шартнома имзолайди — Романо [2606]

Луис Энрике «Барселона» билан ўйин олдидан муҳим фикр билдирди [2352]

Флик «Барселона»да де Йонг бўйича кутилмаган қарор қабул қилди [2261]

Чемпионлар лигасининг бош фаворити аниқланди: «Барселона» — иккинчи, «Реал» — бешинчи [2255]

«Реал» «Рома»га қарши фантастик камбэк эвазига Чемпионлар лигаси рекордини янгилади [1940]

«Барселона» футболчиси январь ойида клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда — сабаби маълум бўлди [1824]

Журналист 13 ёшли Месси ҳақидаги скаутлик ҳисоботларини эълон қилди [1653]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик