“Наполи” 34 ёшли ҳужумчи Фернандо Льоренте учун курашга қўшилди.
As нашрининг хабарига кўра, испаниялик футболчининг трансферини Карло Анчелотти хоҳламоқда. Клуб футболчи учун икки йиллик шартнома таклиф қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ўтган мавсумни “Тоттенхэм”да ўтказган. Айни дамда эркин агент ҳисобланади. Льоренте фаолияти давомида “Атлетик”, "Ювентус”, “Севилья”ва“Суонси” клубларида ўйнаган.