Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

"Пахтакор" - "Андижон": Превью.

Баҳо:
+ | -

“Coca Cola” Суперлигасининг 18-тур доирасида “Андижон” жамоаси Тошкентда “Пахтакор” жамоаси меҳмони бўлади.

Мазкур жамоалар миллий чемпоинат ўйинларида шу кунгача ўзаро 47 маротаба баҳс олиб боришган. Ўтказилган 47 та учрашувнинг 35 тасида “Пахтакор” жамоасининг қўли баланд келган бўлса, “Андижон” жамоаси 4 та учрашувда ғолиб бўлган. Қолган 8 та учрашув эса томонларнинг муроса кўчасини танлаши билан якунланган.

“Пахтакор” “Андижон” жамоаси дарвозасини жами бўлиб 115 маротаба ишғол этган ва ўз дарвозасидан 33 маротаба тўп олиб чиққан. Тўплар нисбати +82 “Пахтакор” фойдасига.

“Пахтакор”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 6:0. Энг сермаҳсул учрашув “Пахтакор” – “Андижон” 6:1.

Ушбу жамоаларнинг жорий мавсум биринчи даврасидаги учрашуви Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтган ва учрашув “Пахтакор”нинг 0:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.
Жамоаларнинг сўнгги 4 мавсумдаги ўзаро учрашувлари:

2014 йил:
“Андижон” – “Пахтакор” 0:1
“Пахтакор” – “Андижон” 2:0
2015 йил:
“Андижон” – “Пахтакор” 0:1
“Пахтакор” – “Андижон” 6:0
2016 йил:
“Пахтакор” – “Андижон” 2:1
“Андижон” – “Пахтакор” 1:0
2019 йил:
“Андижон” – “Пахтакор” 0:3
“Пахтакор” – “Андижон” ?:?

Жамоаларнинг жорий мавсум иккинчи даврадаги учрашувлари:

“Пахтакор” – “Қўқон – 1912” 3:1
“Қизилқум” – “Пахтакор” 0:5
“Пахтакор” – “Бухоро” 5:0
АГМК – “Пахтакор” 0:3

“Андижон” – “Бухоро” 2:0
АГМК” – “Андижон” 2:2
“Металлург” – “Андижон” 0:2
“Андижон” – “Навбаҳор” 0:1

“Пахтакор” – “Андижон” учрашувларида кимлар ўйнамайди?

Ушбу турда “Пахтакор” жамоасида йўқотишлар йўқ. “Андижон” жамоаси таркибида эса иккита жиддий йўқотиш бор. Чемпионат ўйинларини мунтазам ўтказиб келаётган Аброр Хусиновнинг сариқ карточкалари сони 4 тага етганлиги сабабли, ушбу учрашувни ўтказиб юборса, Рўзимбой Аҳмедов ҳам худди шу сабаб билан 18-турни ўтказиб юборади.

“Пахтакор” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги баҳс 27 август куни соат 19:15да Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

Манба: Андижон матбуот хизмати
Киритилди: 16:06, 24.08.2019.
Ўқилди: 1501 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.