Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Барса» футболчилари Неймарнинг трансфери борасида қандай фикрда?!

Баҳо:
+ | -

Бутун трансфер ойнаси давомида эътиборни ўзига қаратган Неймар сериали ўз якунига яқинлашиб келмоқда. Футболчи «Лига 1» учрашувларида иштирок этишдан бош тортди ва очиқчасига жамоадан кетмоқчи эканлигини ошкор қилди. Россиянинг «Футбол-Футбол» нашри «Барселона» футболчиларининг Неймар трансфери борасидаги энг сўнгги интервьюлари жамланмасини тақдим этди. Биз эса, уни сизлар учун илиндик.

Луис Суарез

У кийиниш ҳонасида жамоадошларига қувонч улашадиган йигитлардан эди. Унинг юзларида доиммо кулгу борлиги атрофдагиларнинг кайфиятига жиддий таъсир ўтказади.
Албатта мен уни соғинаман, бироқ биз Неймарсиз майдонда ҳаракат қилишга кўникиб боряпмиз. У жамоадан кетгач, пайдо бўлган бўшлиқни деярли тўлдириб бўлдик. Мен собиқ жамоадошим ва дўстим сифатида уни яна клубда кўришни истаган бўлар эдим. Афсуски, бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

Жозе Бартамеу

Неймарнинг трансферидан тушган пулга биз Усман Дембеле ва Коутиньони ҳарид қилдик. Айни дамда Усмон бразилиялик футболчидан кучлироқ кўринмоқда. Бундан ташқари, унинг келажаги ҳам жуда порлоқ. У футболнинг ҳар жабҳасида Неймарни ортда қолдира олади.
Мен Неймарнин ортга қайтиш борасидаги саволларга жавоб беришни истамайман. Нега дейсизми? Тўғриси, шу мавзу устида жуда кўп баҳс мунозаралар кетмоқда. Трансфер ойнаси ёпилмагунига қадар бу трансфер ҳақида маълумот беришга ҳаққим йўқ.

Роналдиньо

Ҳозирги кунда Неймар дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири саналади. Унинг ПСЖдаги ўйинларини томоша қилишни ёқтираман. Агарда у «Барселона»га қайтадиган бўлса, бундан фақат хурсанд бўлган бўлар эдим. Бир қарашда иложсиздек туюлаётган трансфер амалга ошиши мумкин. Бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлишига таййор турмоқ лозим.

Лео Месси

Неймарнинг клубдан кетиши жамоанинг тактик ўйин услубининг тубдан ўзгаришига олиб келди. «Барселона» яратувчанлик борасида кучли бўлган футболчисини ёқотгани боис ҳаммасини бошидан тузишга тўғри келди.

Бу биз учун йўқотишдек туюлган бўлсада, ҳимоядаги ўйинимизни кучайтиришимиз учун имконият яратиб бергани ҳам айни ҳақиқат. Бундан ташқари биз майдон марказида кўпроқ тўпни ушлаб туришни бошладик. Бу эса, ўз навбатида ҳимоядаги ўйинимизни янада кучайишини таъминлади. Мен унинг ортга қайтиши ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Ҳаммаси жуда чигаллашиб кетган. Шундай бўлсада, унинг ортга қайтишидан фақат ва фақат хурсанд бўлган бўлар эдим. У биз учун майдон ичида ҳам унинг ташқарисида ҳам жуда қадрли футболчи эди ва шундайлигича қолади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 04:16, 25.08.2019.
Ўқилди: 8065 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.