Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«Барселона» эртага «ПСЖ»га энг сўнгги таклифни юборади

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» ва «Барселона» ўртасидаги музокаралар сўнгги босқичга кирмоқда. Тез кунларда барчаси ҳал бўлади: Неймар ё "Камп Ноу"га кўчиб ўтади ёки футболчи Парижда қолади.

Каталонияликлар сўнгги 2 ҳафтада бразилиялик трансфери борасида фаол иш олиб борди. Аммо "Барса" томонидан берилган бир нечта таклифлар "ПСЖ"га маъқул келмади. Шу боис, французлар "Барселона"га ультиматум қўйди: Неймар керак бўлса, таклиф миқдорини ошириш лозим, акс ҳолда 27 ёшли футболчи сотилмайди. Улар ҳужумчини "Реал"га сотишлари мумкин.

"Кўк-анорранглилар" сўнгги таклиф устида ишлашмоқда. Бу таклиф эртага — 26 август, душанба куни юборилади. Бу галги музокарада «Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеунинг шахсан ўзи иштирок этиши кутилмоқда. Сўнгги таклиф сифатида «Барса» «ПСЖ»га икки футболчи — Иван Ракитич ва Усмон Дембеле ҳамда маълум миқдорда пул таклиф қилиши мумкин.

Агар шундай бўлса, кўп нарса Дембелега боғлиқ бўлиб қолади. Боиси, сўнгги маълумотларга қараганда, у "Камп Ноу"ни тарк этмоқчи эмас.

Киритилди: 15:20, 25.08.2019.
Ўқилди: 14439 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик