Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукндаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

«Арсенал» Мустафининг нархини эълон қилди

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ўз ҳимоячисининг нархини эълон қилди. «Sky Sport» нашри тарқатган хабарларга қараганда «тўпчилар» Шкордан Мустафини 27 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Футболчининг агенти ва отаси саналадиган Куйтим Мустафи ўглининг трансфер суммасини камайтишларини талаб қилмоқда. Айни дамда,  футболчига билан «Монако» ва «Рома» жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Унай Эмери ҳимоячини ўз режаларига кирмаганини расман эълон қилгани боис, футболчи ўзи учун фаол жамоа қидиришда давом этмоқда.

Гари Медел ортга қайтмоқчи

Туркиянинг «Бешиктош» жамоаси ярим ҳимоячиси Гари Медел ўз фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

«Le Gazzeta Della Sport» нашри тарқатган хабарлага қараганда, чилилик футболчининг ҳизматлари билан «Балония» клуби жиддий қизиқб қолган.

Италия клуби Меделни қўлга киритиш учун 2,5 миллон евродан воз кечишга тайёр. 32 ёшлик футболчи учун «Балония» йилига 1,7 миллион евро маош белгиланган 2 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Медел «Бешиктош» жамоасига ўтгунига қадар Италиянинг «Интер» сафида тўп сурган эди.

Кристиан Телло рад этди

Испаниянинг «Бетис» жамоаси ҳужумчиси Кристиан Телло ўз фаолиятини Россияда давом эттириш борасида янгиликлар кўпайган эди.

Теллога бир вақтнинг ўзида Россиянинг «Краснодар» ва «Спартак» жамоаларидан таклиф тушган бўлсада, Испанияда қолишга қарор қилди. Энг қизиғИ шундаки, рус клублари футболчи учун «Бетис»даги  маошидан бир неча баробар каттароқ маош белгиланган шартнома таклиф қилган бўлсада, футболчи ўз жамоасидан кетишни истамади. Россия клубларидан тушган таклифнинг рад етилиш сабабини Телло совуқ об-ҳаво билан боғлиқ эканлиги билан изоҳлади.

«Тоттенҳем» Дибаладан воз кечганича йўқ

Лондоннинг «Тоттенеҳем» жамаоси АПЛ учун трансфер ойнаси ёпилгунига қадар «Ювентус» клуби ҳужумчиси Паоло Дибалани ҳарид қилиша урунганидан хабарингиз бор.

Эндиликда «шпорлар» қишки трансфер ойнаси очилиши билан аргентиналик футболчини қўлга киритиш мақсадида иккинчи урунунишни амалга оширишни режалаштирмоқда. Лондонликлар устози Почетиньонинг шахсан ўзи Дибала трансферини амалга оширишни режалаштирмоқда.
«Sky Sport» нашри тарқатган хабарларга қараганда, «Тоттенҳем» Дибала учун қишки трансфер ойнаси очилгач «Ювентус»га 80 миллион евро таклиф қилишни мўлжалламоқда. Агарда, Дибала «Ювентус»нинг асосий таркибига кира олмаса, бу нарх яна пасайиши мумкин.

«Шалке» «Барселона» футболчига қизиқиб қолди

«Soccer» нашри тарқатган хабарларга қараганда, Германиянинг «Шалке» жамоаси Католония супер клуби ҳимоячиси Хуан Миранда билан жиддий қизиқб қолган.

19 ёшли футболчи жамоанинг асосий таркибига кира олмаётган бўлсада, унинг потенцияли жуда юқори. Бундеслига вакиллари футболчини икки мавсумга ижарага олиш борасида «Барселона»га таклиф жўнатди.

Агарда «Барса» ўз ҳимоячисини ижарага беришга рози бўлса, ушбу трансфер эртагаёқ амалга ошиши мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:48, 26.08.2019.
Ўқилди: 10195 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.