“Сент-Этьен” расмий сайтининг маълум қилишича, жамоа ярим ҳимоячи Йоан Кабай билан шартнома имзолади.
33 ёшли футболчи янги жамоасига эркин агент сифатида келиб қўшитлди ва 1 йиллик шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, футболчи сўнгги мавсумни “Аль-Наср” клубида ўтказган эди. Шунингдек, ҳавбек фаолияти давомида “Лилль”, “Ньюкасл”, ПСЖ ва “Кристал Пэлас” каби клубларда тўп сурган.