Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

«Барселона» Ракитични «Ювентус»га ижарага бериши мумкин

Баҳо:
+ | -

“Барселона” ярим ҳимоячиси Иван Ракитични “Ювентус” футболчиси Эмре Жанга алишмоқчи эмас.

Каталонияликлар хорватиялик футболчини ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг трансферига қўшиб бермоқчи.

Бундан ташқари,”Барселона” Ракитични 2020 йилда тўлиқ сотиб олиш шарти билан ижарага бериши ҳам мумкин. Бу вариант эса “Ювентус”ни қониқтиради. Туринликлар ҳозирги вақтда хорватиялик футболчининг трансфери учун етарли маблағга эга эмас. Бу ҳақида Sport.es нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, футболчининг ўзи “Барселона”да қолиб шартномасини узайтирмоқчи, аммо бу ҳодиса ҳақиқатга яқин эмас. Футболчи “Атлетик”га қарши баҳсда захирадан майдонга тушди, “Бетис”га қарши ўйинда эса захирада қолдирилди. Ракитичнинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.

Манба: Sport.es
Киритилди: 09:37, 28.08.2019.
Ўқилди: 5854 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик