Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Навбаҳор» Канчельскиснинг тақдимот маросимини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" клуби бош мураббий Деян Журжевични истеъфога чиқариб, Андрей Канчельскисни яна жамоага қайтарди. Бугун эса Намангандаги "Марказий" стадионда россиялик мутахассисни мухлисларга таништирув маросими бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозаров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” фан-клуби аъзолари, жамоамизнинг содиқ ва ашаддий мухлислари иштирок этишди.

Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров сўзга чиқиб, вилоятимизда футболни севишлари, "Навбаҳор"нинг мухлислари содиқ эканликларини таъкидлаб, уларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Бундан ташқари, Хайрулло Ҳайитбаевич ўз сўзида "Навбаҳор"нинг олдига жорий мавсумда юксак мақсадлар қўйилганлиги, аммо шунингдек, жамоада мураббийни алмаштиришда хатоликлар бўлганлиги, энди бу хатоларни такрорламасдан фақат олдинга қараб интилиш лозимлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, Хайрулло Ҳайитбаевич "Навбаҳор"да олдин фаолият юритган Андрей Антанасович Канчельскисга мухлислар меҳри кучли эканлиги, буни жамоанинг кўплаб мухлислари уни кутиб олиш учун аэропортга чиқишгани, уни атрофида кўплаб мухлислари борлигини таъкидлаб, уни барча ишқибозлар ҳурмат қилишларини айтди.

Шунингдек, вилоят ҳокими ўз сўзида сербиялик мутахассис Деян Журжевичнинг "Навбаҳор"да омади келмаганлигини ҳам таъкидлаб, Андрей Канчельскисга "Хуш келибсиз" дея қутлади.

Наманган вилоят ҳокими ўз сўзида ҳар бир футбол учрашуви мухлислар учун байрам бўлиши лозимлигини айтиб ўтди.

Хайрулло Ҳайитбаевич ўз сўзида шунингдек, яқин 3 йил ичида вилоятимиздан иқтидорли футболчилар етишиб чиқиши, бу йўлда Андрей Канчельскис ҳам фаол иштирок этиши, шунингдек, кириб келаётган мамлакатимизнинг Мустақиллик байрами билан мухлисларни табриклаб, ўз сўзини якунлади ҳамда сўз навбатини Андрей Канчельскисга берди.

Андрей Канчельскис ўз сўзида мухлисларга миннатдорчилик билдириб, бўлажак ўйинларда уларнинг ишончларини оқлашга ҳаркат қилишини билдирди.

Шунингдек, клуб раҳбариятида ҳам ўзгариш юз бериб, Ойбек Сафаров клуб вице-президенти этиб тайинланди.

Манба: https://t.me/fcnavbahor
Киритилди: 18:34, 28.08.2019.
Ўқилди: 4410 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.