Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Киллиан Мбаппени ҳайратда қолдирган 5 та футболчи

Баҳо:
+ | -

Футбол оламидаги энг иқтидорли ёш футболчи саналадиган Киллиан Мбаппе ўз фаолияти давомида аллақачон супер футболчилар билан бирга ва уларга қарши тўп суришга улгурди. Ҳозирда унда ёш бўлишига қарамасдан улкан тажриба мавжуд. Бугун ушбу футболчи томонидан мақтовга лойиқ топилган 5 та футболчи ҳақида берилган интервьюлардан ташкил топган мақолани тақдим этамиз.

Пеле

Чинакам футбол дахоси. Тан олиш лозим, у сингари ҳеч ким Мундиалларда ғолиб чиқишни уддалай олмаган ва уддалай олмаслиги аниқ. Пеле чинакамига футболнинг отаси десам, адашмаган бўламан. Биз яқинда у билан кўришдик ва суҳбатлашдик. Тўғриси, унинг камтарлиги ва соддалиги мени ҳайратда қолдирди. Энг қизиғИ шундаки, Пеле ўзига ўхшаш эканлигимдан фахрланишини айтди. Тўғриси, бу сўзлардан сўнг, ғалати бўлиб кетдим. Бундан ташқари у менга жароҳатлардан иложи борича қочишимни маслаҳат берди.

Диего Марадона

У футбол оламидаги энг машхур голни киритган футболчи сифатида тарихда абадий қолиши аниқ.

Мундиалда Ангилия дарвозасига 6 та футболчидан ўтиб кетиб киритилган гол орадан бир неча ўн йил ўтиб кетган бўлсада, ҳали-ҳамон катта завқ билан томоша қилинадиган чинакам шедевр. Шахсан ўзим, Марадонанинг ўйинарини кўрмаган бўлсадамда, унинг ўз даврида тенгсиз бўлганига шубҳам йўқ.

Зайниддин Зидан

Менинг Зиддан билан танишганимга унчалик кўп вақт бўлгани йўқ. Тўғриси, мен унинг олдида ўзимни жуда ғариб ва «кичкина одам» эканлигимни дарров пайқадим. Биласизми у менга қараб гапирар экан, ҳудди 15 та инсон мени ўраб олгандек ҳиссиёт уйғонади. Ҳеч қачон ўзимни бундай ноқулай ҳис этмаган эдим.

Унинг майдондаги ижодкорлигини алоҳида қайт этиб ўтиш лозим. Зидан майдонда ажойиб теҳникаси билан яққол ажралиб турар эди. У барча совринларда ғолиб чиқишни уддалаган. ЕЧЛ, ЖЧ, қитъа чемпионати ва «олтин тўп» соврини ҳам унинг колекциясида мавжуд.

Роналду

Ёшлигимда Криш менинг қаҳрамоним эди. У билан майдонда тўқнаш келиш жуда қизиқарли. Аҳир сизга қарши «олтин тўп» совринини 5 бор қўлга киритишга муваффақ бўлган футболчи тўп сурмоқда. Ундан жуда кўп нарсаларни ўрганиш мумкин. Мен Кришнинг чинакам мухлиси бўлганимни яшириб ўтирмайман, бироқ ҳаммаси бир кун келиб якунига етди. Эндиликда, мен рақобатга киришдим. Мақсадим ғлаба қозониш ва яна ғалаба қозонишдан иборат. Менга қарши ким тўп суришининг умуман фарқи йўқ. Хатто у Роналду бўлса ҳам мен ғалаба қозонишни истайман.

Месси

Агар мендан Месси ёки Роналдудан бирини ўз жамоамга қабул қилишларини сўрашса, мен ўша куниёқ кариерамни якунлайман ва жамоамга бир йўла икки футболчини ҳам таклиф этаман. Шундай бўлган тақдирда ўз жамоамдан сира ҳавотир олмас эдим. Бу йигитлар ўз ишининг чинакам усталари.

Ёшлигимда уларни ҳар мавсумда навбати билан кумир қилиб олар эдим. ОчиғИ кўпроқ Роналдуни кўпроқ ҳуш кўрар эдим. Энди эса, улғайдим ва ўша даврдаги қарорларимга ишончсизлик билан қараяпман. Мен фақат шуни аниқ айта оламанки, бу мавсумда «олтин тўп» Мессига насиб этади. У бу мавсумда ўзининг нималарга қодир эканлигни яна бир бор кўрсатиб қўйди. У футбол оламида 1-рақамли футболчи эканлигини исботлаб қўйишда давом этмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:23, 29.08.2019.
Ўқилди: 16718 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.