Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду қачон фаолиятини якунлашини айтиб ўтди. Бу ҳақида AS нашри хабар берди.
"Мессининг мендан икки ёш кичиклигини инобатга олсак, у билан фаолиятимни бир вақтда якунлаш мени қониқтиради. Ҳозирда мен яхши формадаман. Шунинг учун камида яна 3 йил ўйнамоқчиман”, - дейди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Роналду 34 ёшда, Месси эса 32да.