Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси MLS лигасининг энг юқори маош олувчи футболчиси бўлиб қолмоқда.

2026 йил май ойи маълумотларига кўра, аргентиналик футболчининг кафолатланган йиллик даромади 28,3 миллион долларни ташкил қилади. Мессининг асосий маоши эса 25 миллион доллар атрофида баҳоланмоқда.

Лигада энг кўп маош олувчилар рейтингининг иккинчи ўрнини «Лос-Анжелес» клуби футболчиси, жанубий кореялик Сон Ҳёнг Мин эгаллаган — унинг йиллик даромади 11,1 миллион доллар.

Учинчи ўринда Мессининг «Интер Майами»даги жамоадоши Родриго Де Пауль жой олган — у йилига 9,6 миллион доллар ишлаб топади.

Шунингдек, бешликка «Сан-Диего»дан мексикалик Ирвинг Лосано ва «Атланта Юнайтед»дан парагвайлик Мигел Алмирон ҳам кирган.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси MLS тарихида янги рекорд ўрнатган. «Торонто»га қарши ўйинда у лигадаги доимий чемпионатларда «гол+пас» тизими бўйича 100 та очкога энг тез етиб келган футболчига айланган — бунинг учун унга 64 та ўйин керак бўлган.

Шунингдек, 12 май куни Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати учун Аргентина терма жамоасининг дастлабки таркибига киритилди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 06:15, 13.05.2026.
Ўқилди: 769 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик