Франция чемпионатининг 4-тури доирасида "Пари Сен-Жермен" сафарда "Метц" клуби меҳмони бўлиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида белгиланган пенальтини Анхель ди Мария аниқ амалга ошириб, ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим тугаши арафасида Шупо-Мотинг ҳисобдаги фарқни оширди.
Ушбу ғалабадан кейин парижликлар ўз ҳисобларидаги очколарни 9тага етказиб, камида бир кунга жадвалда пешқадамга айланиб олишди.
Франция чемпинати, 1-тур
"Метц" - ПСЖ 0:2
Голлар: Ди Мария (пен), 11 - 0:1, Шупо-Мотинг, 43 - 0:2
"Метц": Укиджа, Делен, Сантонз, Сунзу, Бойе, Маига, Фофана (Ангбан, 59), Булая (Ньян, 82), Коад (Гакпа, 70), Нгетте, Диалло.
ПСЖ: Булка, Дагба, Маркиньос, Тиаго Силва, Бернат, Сарабия, Верратти (Курзава, 82), Ди Мария, Аушиш (Паредес, 65), Шупо-Мотинг (Хесе, 90), Гуйе.
Огоҳлантириш: Фофана (27).