Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Тер тўкмасдан соврин қўлга киритган футболчилар

Баҳо:
+1 | -1

Куни кеча ўз фаолияти давомида бирорта мусобақада ғолиб чиқишни уддалай олмаган омадсиз футболчиларни ёдга олган эдик. Бугун унинг тамомила акси бўлган футболчилар ҳақида сўз боради. Ҳар қандай кучли жамоанинг заҳира футболчилари мавжуд ва улар клубдаги кучли футболчиларнинг меҳнати эвазига кўплаб совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлишган. Бугун ана шундай «омадли» футболчилар ҳақида сўз боради.

Фернандо Наварро

«Барселона» жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланмуш футболчи катта футболда деярли ном чиқара олмган бўлсада, у қўлга киритган совринлар ҳар қандай футболчининг орзуси десак, адашмаган бўламиз.  Футболчи 2005/06-йиллар давомида «Барселона» жамоасида тўп суради. Атиги 5 та учрашувда заҳирадан майдонга тушган бўлсада, «Ла Лига» ғолиблигини қўлга киратади. Кейинчалик терма жамоага чақилиган футболчи 2008-йилда қитъа биринчилигида ғолиб чиқади. Футболчи «Евро 2008» мусобақасида бирорта ўйинда майдонга тушмаган бўлсада, унинг уйида ўша мусобақанинг олтин медаллари мавжуд. Бундан ташқари қаҳрамонимиз яна бир совринга «ўз услубида» эга чиққани ҳақида тўхталиб ўтсак, адолатдан бўлар эди. Қаҳрамонимиз 2015 йилда «Севиля» клуби билан «Европа Лигаси»да ғолиб чиқади. Энг қизиғИ шундаки, ўша мавсумда Наварро атиги 8 та учрашувда заҳирадан ўйинга қўшилган эди.

Андерсон

Сер Алекс Фергуссон томонидан амалга оширилган энг омадсиз харидлардан бири саналдиган футболчининг қўлга киритган ютуқларига Стивен Жеррарднинг ҳаваси келиши аниқ.
Гап шундаки, бразилиялик футболчи 4 бор АПЛ ғолиб чиқибгина қолмай, бир бор ЕЧЛ мусобақасида ҳам шохсупага кўтарилган. Бундан ташқари унинг ҳисобида клублар ўртасидаги ЖЧ, Ангилия кубоги ҳам мавжуд. Энг ачинарлиси шундаки, Андерсон бир неча йиллик фаолияти давомида бирорта мусобақада ўзини ёрқин намойиш эта олмаган. Фергуссон қанчаларин урунмасин футболчи ўз иқтидорини тўлиқ намоён эта олмади. «Манчестер Юнайтед» сафида бирорта ёрқин ўйин намойиш эта олмаган Андерсон ҳозирда ўз юртининг ўртамиёна клубларида ҳам ўзи учун жой топа олмаяпти.

Фернандо Льоренте

Бир қарашда ҳужумчининг бундай футболчилар орасида бўлиши ғалати туюлиши мумкин, бироқ ўша даврлардаги Испания учун марказий ҳужумчи умуман керак эмас эди. Жамоанинг ўйини айнан йўлғон тўққизликка суянгани боис чаққон футболчиларга эҳтиёж катта эди. Фернандо асосан ўйин тугашига оз фурсат қолганда прессинг қилиш учунгина майдонга тушган бўлсада, унинг уйида шундай совринлар борки, ҳавас қилмай иложингиз йўқ.

У Испания терма жамоаси билан Мундиал ва қитъа чемпионлигини қўлга киритибгина қолмай, «Севилья» сафида «Европа Лигаси»да ҳам зафар қучган. Андалусияликлар сафида футболчи ўша мусобақада 4 бор сўнгги дақиқаларда майдонга тушган бўлсада, биринчилардан бўлиб кубокни қўлига олган эди.

Анатолий Тимашук

«Зенит» сафидаги ажойиб ўйинлардан сўнг, футболчи «Бавария» клубига ўтиб кетганида ҳеч ким унинг кариераси совринларга тўлиб кетишини тахмин қилмаган бўлса, ажаб эмас. Дарҳақиқат Тимашук «Бавария» жамоаснинг энг кучга тўлган чоғида жамоага келиб қўшилди ва клублар миқоясидаги барча турнирларда зафар қучишга муваффақ бўлди. У ҳеч қачон «Бавария»нинг асосий футболчисига айлана олмади. Клуб требл қайт этган йили умуман чуқур заҳирага ўтириб қолди. Шунга қарамасдан, тақдир уни бирин кетин совринлар билан сийлайверди. Энг қизиғИ шундаки, Тимашук ўз ижтимоий тармоқларида қўлга киритган совринлари билан мақтанишни ҳуш кўради ва бу совринлар учун ўзини тўлиқ ҳақли деб ҳисоблайди.

Томас Вермален

«Барселона» сафида бир нечта мавсумлар давомида атиги 11 бор майдонга тушган футболчи 7 та мусобақанинг олтин медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлган. Боз устига бельгиялик футболчи Буффон, Ибраҳимович сингари мега юлдузлар эриша олмаган ЕЧЛда ҳам зафар қучишга муваффақ бўлган. Тўғри бундай услубда қўлга киритлган совринлар у қадар ширин бўлмаслиги мумкин, бироқ ўйин ёддан кўтарилади, аммо натижа тарихда қолади! 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида «Рома» сафида тўп сурган Тотти атиги 5 та мусобақада ғолиб чиққан бўлса, Вермален уни 11 та учрашувдда майдонга тушиб ҳам ортда қолдиришни уддалагани мантиқсиздек туюлсада, бу факт ва тарихда абадий қолади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:45, 31.08.2019.
Ўқилди: 12846 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6853]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5140]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3059]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2888]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2862]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2135]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2099]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1418]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1309]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1179]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик