Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Ла лига. «Осасуна» «Барселона»ни ғалабадан маҳрум қилди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания Ла лигасининг 3-тури доирасида «Барселона» яна очко йўқотди. Вальверде шогирдлари «Осасуна» майдонидан дуранг билан қайтишди.

Каталонияликлар биринчи бўлимни анча суст ўтказишди. Боз устига мезбонлар 7-дақиқада майдоннинг рақибга тегишли қисмида тўпни эгаллаб олиб ҳисобни очишди. Жарима майдончасига етказилган узатмани Роберто Торрес яқин масофадан кучли зарба билан ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим бошида эса майдонга Ансуман Фати туширилди. У 50-дақиқада Карлес Перес етказган узатмани бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Иккинчи бўлим ўрталарида яна ўша Перес узатмасидан кейин Артур тўпни қабул қилди, икки ҳимоячини алдади ва дарвозани ишғол қилди.

"Барселона" ғалабани ушлаб қола олмади. Майдондан чиқиб кетаётган тўпни "Осасуна" футболчиси чизиқ олдида орқага қайтармоқчи бўлди, аммо тўп қўлини кўтарган Пикенинг қўлига тегди. Ҳа, Пике атайлаб қилмади, масофа жуда яқин эди. Аммо ФИФАнинг янги қоидага кўра, елкадан баланд кўтарилган қўлга теккан тўп учун 11 метрли жарима зарбаси белгиланади.

Роберто Торрес пенальтидан унумли фойдаланиб, "дубл"ни расмийлаштирди ва ҳисобни тенглаштирди. Ўйин сўнгида Карлес Перес ғалаба голини уриши мумкин эди, аммо у яккама-якка вазиятда зарба беришга улгурмади.

Шу тариқа, "Барселона" Ла лиганинг 3-туридан кейин атиги 4 очко жамғарди.

Испания чемпионати, 3-тур
Осасуна – Барселона 2:2 (1:0)
Голлар: 1:0 – 7 Роберто Торрес, 1:1 – 51 Фати, 1:2 – 64 Артур, 2:2 – 81, пенальти Роберто Торрес.
Осасуна – Рубен Мартинес, Эступиньян, Давид Гарсия, Видаль, Аридане, Мерида (Монкайола, 71), Ойер Санхурхо, Роберто Торрес, Рубен Гарсия (Ибаньес, 65), Чими Авила, Брандон (Вильяр, 78).
Барселона – тер Стеген, Пике, Семеду (Фати, 46), Лангле, Серджи Роберто, Рафинья (Артур, 53), де Йонг (Видаль, 82), Карлес Перес, Бускетс, Альба, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Мерида (13), Сержи Роберто (32), де Йонг (37), Брандон (43), Пике (82), Монкайола (90), Лангле (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:10, 31.08.2019.
Ўқилди: 5008 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик