Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Расман. «ПСЖ» Икардини ижарага олди

Баҳо:
+ | -

«Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди фаолиятини «ПСЖ»да давом эттирадиган бўлди. 26 ёшли футболчи «нерадзурри» билан шартномани 2022 йилгача узайтирди ва ижара асосида Парижга йўл олди.

«Пари Сен-Жермен» сафида у 8 миллион евро йиллик маош олади. Бундан ташқари, клубдаги иштирокига қараб яна 2 миллион евро мукофотлар назарда тутилган. Францияликлар келаси йилнинг ёзида уни 70 миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга бўлишди.

Агар аргентиналик футболчи ижара муддати якунланганидан кейин «Интер»га қайтса, 2020/21 мавсумда унинг маоши 5 миллион евро, 2021/22 мавсумда эса 7 миллион евро тенг бўлади.

Кеча Икарди «ПСЖ»да тиббий кўрикдан ўтди ва жамоа билан шартнома имзолади. Парижликлар бир йиллик ижара учун "Интер"га қанча пул тўлаши ҳақида маълумот тарқатилмади.

Ҳужумчи ўтган мавсум давомида вақтинчалик жамоа машғулотларидан четлатилиб, «Интер» сардорлик боғичидан маҳрум қилинди. Жамоанинг янги бош мураббийи Антонио Конте ҳам Икарди керак эмаслигини маълум қилди. Шундан сўнг миланликлар у билан хайрлашишга қарор қилишди.

"ПСЖ" эса ҳужумчилар — Эдинсон Кавани ва Килиан Мбаппе жароҳат олиб, бир ойга сафдан чиққанидан кейин зудлик билан ҳужумчи қидиришга тушди ва Икарди вариантида тўхталди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:23, 03.09.2019.
Ўқилди: 4423 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик