Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Можаро қайта бошланди: Неймар ва «Барселона» бир-бирини судга берди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" ҳужумчиси Неймар ва "Барселона" бир-бири устидан судга шикоят киритди. Бу ҳақда AS хабар тарқатди.

Манбага кўра, футболчи 2016 йилда каталонияликлар билан янги шартномага имзо чеккани учун 40 миллион евро миқдорида мукофот пули олиши керак эди. Аммо у пулнинг 14 миллион евросини олган. Қолган 26 миллион евро футболчи ва унинг отасига тўлаб берилмаган. Бразилиялик футболчи ўша пулни ва 10 фоиз миқдорида компенсация олишни истамоқда. Неймар ва унинг отаси янги шартнома имзоланганига 1 йил тўлишини кутиб, 2017 йилнинг август ойида ҳужумчи "Пари Сен-Жермен"га ўтиб кетди.

"Барселона" эса бошқача фикрда. "Кўк-анорранглилар" раҳбариятининг фикрича, Неймар келишувга амал қилмаган. Шунинг учун жамоа 27 ёшли футболчидан 75 миллион еврони қайтариб олмоқчи.

Бу иш бўйича томонларнинг дастлабки фикрини тинглаш 27 сентябрь куни бўлиб ўтади. Аслида бу иш январь ойида кўриб чиқилиши керак эди, аммо суд икки марта кейинроққа сурилди.

Мазкур иш доирасида "ПСЖ президенти Носир ал-Хелайфий ҳам гувоҳ сифатида кўрсатма бериши керак. Аммо у аввалроқ берган интервьюсида кўрсатма бермаслигини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ёзги трансфер пайтида "Барселона" Неймарни жамоага қайтаришга ҳаракат қилди. Аммо "ПСЖ" билан трансфер нархи борасида келиша олмади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 22:07, 03.09.2019.
Ўқилди: 15244 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик