Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча тушдан кейин Тошкент – Тел Авив - Рамаллоҳ йўналиши бўйлаб сафарга отланган эди. Делегациямиз Фаластинга соғ-саломат етиб борди.
Терма жамоамиз Рамаллоҳдаги "Millennium" меҳмонхонасига жойлашди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЖЧ-20222 саралаши доирасида “D” гуруҳидан ўрин олган илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув 5 сентябрь куни Ар-Рам шаҳридаги “Файсал ал-Ҳуссайний” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.