Уэлслик футболчи куни кеча «Sky Sport» нашрига интервью берди. Унинг жамоадаги ҳолати ва мураббий билан алоқалари қандай эканлиги копчилкни қизиқтираётганидан хабариннгиз бор. Ушбу интервьюдаги энг эътиборга молик сўзларни сайтимиз ўқувчиларига тақдим этамиз.
Гарет Бейл
Тушунаман, мени жамоага керакмас эчки мисоли клубдан узоқлаштиришга ҳаракат қилишди. Мен буни кўнглимга яқин олмаган бўлсадамда, клубнинг тутган йўлини тўғри деб бўлмайди. Ўтган мавсум сўнггидаги ўйинимизни оқлаб ҳам бўлмайди. Бунда нафақат мен бутун жамоа ўзини ёмон томондан кўрсатди. Мен ўзимни майдонда бахтлиман деб айта олмайман. Шундай бўлсада, профессионалман ва майдонга тушишим билан ўзимнинг бор кучимни ишга соламан. Бу клубим ёки терма жамоадаги ўйин бўладими фарқи йўқ. Асосийси ўйин амалиётига эга бўлишим жуда муҳим.
Мен гольфчиман! Ҳа ҳа ишонаверинг ҳудди шундай. Бу ҳақида Куртуага айтиб берганимда ишонгиси келмаган эди. Кейинчалик менга гольфчи деб лақаб қўйиб олишди. ОчиғИ бундан сира хафа эмасман.
Футбол мен учун биринчи рақамли спорт тури ва тўп тепганим учун менга ҳақ тўлашади. Гольф эса, шунчак севган машғулотим. Бундай машгулот ҳаммада бор ва бу табиий. Ўйлашимча бир партия гольф ўйнашнинг футболга заррача таъсири йўқ. Одамлар эса, бир-биридан қизиқарли воқеаларни тўқиб чиқаришдан чарчашмаяпти. Аҳир кўплаб футболчилар мен сингари гольф ўйнаш туришадику. Мен гольфдан лаззат оламан. У менга асабларимни тинчлантиришда катта фойда беради. Бу ажойиб ўйин.
Ҳаммаси ўз жойига тушган бўлсада, мен ундай деб ўйламайман. Биз раҳбарият билан гаплашиб олишимиз лозим. Биз ўзаро суҳбат давомида келажагим борасида келишиб олишимиз керак.
Зидан ажойиб мураббий. Биз унинг қўл остида фантастиc натижалар қайд этганимизни тан оламан, бироқ ҳозир ҳаммаси озгариб кетди. Унинг раҳбарият ва футболчилар билан алоқалари ёмон томонга ўзгариб кетди. Мен бунинг сабабини айта олмайман. Исталган футболчининг кариерасида омадсиз даврлар кузатилиб турилади, бироқ бундай даврлардан сўнг кўпинча ғалабалар келади. Энг муҳими машғулотларда тинимсиз ишлаш ва майдонда бор куч билан ҳаркат қилиш. Мен айнан шу режимда фаолият олиб боряпман. Мен асосий таркибга кириш учун курашдан қўрқмайман. Аслида айнан шу нарса учун Мадридга келган эдим. Умид қиламанки, раҳбариятнинг футболчиларга бўлган қараши ўзгаради. Ана шундагина, футболчилар енгил тин олади. Менга «Реал Мадрид»да тўп суриш ёқади. Айнан шу сабабли бошқа клубга ўтишни истамадим.