Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Ҳабиб ёки Порье? Фергуссон ким ғолиб бўлишини айтди

Баҳо:
+ | -

7-cентабр куни болиб ўтадиган UFC кечасига бўлган қизиқиш жуда катта. Айниқса Ҳабиб Нурмагамедов иштирокидаги жанг кечанинг безаги болиши кутилмоқда. Ушбу жанг ҳақида UFC жангчилари томонидан билдирилган кўпчиликнинг эътибор марказида турибди. Ҳозир ушбу жанг ҳақида билдирилган энг сўнгги интервьюларни тақдим этамиз.

Тони Фергуссон

Ўйлашимча Ҳабиб ғолиб чиқади. Дастинда ажойиб бокс мактаби мавжуд. Шунингдек у босим ўтказишда ҳам жуда фаол ҳаракатланади. Шунга қарамасдан Ҳабиб рақибидан икки баробар кучлироқ тайёргарликка эга. Порье чаққонроқ бўлмагани боис уни Ҳабиб бир зумда ерга қулади. Партер ҳолатида эса, Ҳабиб рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмаслиги кундек равшан.

Кевин Леэ

Билмадим, тоғриси билмадим. Мен Ҳабибни жуда яхши биламан. Энг ёмони ҳам шунда. Барча унинг қандай жанг ўтказишини жуда яхши билади ва бундан унумли фойдаланиш мумкин. Ҳабибдан қочиб жанг қилиш ва доиммо масофани сақлаш лозим. Порьенинг оёқлари жуда яхши ишлайди. Бундан ташқари Дастин чапақай ва бу унга қўл келиши мумкин. Менимча бу жанг хабиб учун энг узунларидан бири бўлса, ажаб эмас. Мен Хабибни осонлик билан ғалаба қозонишига ишончим комил бўлсада, Дастиндан ҳам ҳамма нарса кутиш мумкинлигини унутмаяпман. Қисқача қилиб айтгана Дастин барча раундларда жанг қилса, унда камарни уйига олиб кетиш имкони пайдо бўлади.

Магамед Исмаилов

Дастин Ҳабибга қарши жангга умуман ярамайди. Мен бу сўзларни Ҳабибнинг дўсти бўлганим учун эмас, жангчи сифатида кузатишларимга таяниб айтмоқдан. Тўғри, Дастинда ажойиб зарбалар мавжуд бироқ, ҳар қандай боксчи кучли полвон олдида барча устунликларидан айрилади. Ҳабибнинг рақиби ундан фақат кураш элементларини кутмоқда. Ҳабиб эса, ҳар бир жанг учун алоҳида тайёргалик кўрадиган маъсулиятли спортчи. Ўйлашимча Ҳабиб рақиби осонлик билан мағлубиятга учратади.

Рой Жонс

Менга Ҳабибнинг жанг услубини ёқтираман. Тўғриси унинг рақиби ҳақида у қадар кўп маълумотга эга эмасман. Ҳабиб ушбу жангда жуда эътиборли бўлиши лозим. Мен Нурмагамедовнинг бир неча йиллик мухлисиман ва ушбу жангда унинг имкониятларини юқорироқ баҳолайман. Дастинда Ҳабиб сингари кучли ирода мавжуд эмас. Агарда доғистонлик йигитча спорт формасига кириб олса, у исталган рақибини мағлубиятга учратишга қодир.

Абдулманнап Нурмагамедов

Ҳабиб қўл жангида анча ўсишга эришди. Биз жанг учун бир нечта уй вазифаларини тайёрлаб қўйганмиз.Насиб этса, уларни 2 раунд сўнгги ва 3 раунд бошида намойиш этамиз. Ҳозирда Ҳабиб тиза ва оёқ билан зарбалар устида тинимсиз ишламоқда. Агар биз жанг давомида оёқ билан зарба беришни йўлга қўя олсак, ҳеч қайси боксчи масофани ушлаб қолишни уддалай олмайди. Дастиннинг ўзи ҳам Ҳабибга қарши жангда ҳеч нарсага эриша олмаслигини жуда яхши англаб турибди. Ушбу жангда энг муҳими тотал бошқарувни ўз қўлимизга олиш.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:06, 07.09.2019.
Ўқилди: 20907 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.