Футбол оламида тобора энг нуфузли соврин саналадиган «олтин тўп»нинг янги эгаси ҳақидаги фикрлар кўпайиб бормоқда. Дарҳақиқат, жуда баҳсли холат юзага келмоқда. Бугун айнан шу мавзу асосида футболчи ва мураббийлар томонидан билдилиган фикрлардан жамланган интервьюни тақдим этамиз.
Гвардиола
Виржил ажойиб ҳимоячи. Ҳозирда унинг ўйини тобора кучайиб бормоқда. Ҳар қандай мураббий у каби шогирди бўлишини жуда истайди. Футболчининг неча пулга ҳарид қилингани муҳим эмас, асосийси у ўзи истаган футболни намойиш этса бўлгани. «Олтин тўп» нима учун эса, кўпроқ ўзини кўрсатиш ва омма эътиборида бўлиш лозим.
Агуэро
Мен унга қарши ўйнашни жудаям ёмон кўраман. У мен учун жуда катта ва кучли. Унга қарши иккинчи қаватда кураш олиб боришдан ҳеч қандай наф йўқ. Бундан ташқари Виржил тўп билан яхши муомила қилади. Энг муҳими унинг соч турмаги менга жуда манзур келади. Виржил исталган ҳужумчи учун энг ноқулай ҳимоячи. «олтин тўп» борасида бирор нарса дейиш мушкул. Бу совринга ҳимоячи эга чиқиши бироз ғалати туюлсада, Виржил бунга тўлиқ ҳақли!
Серҳио Рамос
Ҳа Виржил ажойиб мавсумни ўтказди. Нафақат у балки бутун жамоа чинакам ирода намойиш эта олди. Агарда у «олтин тўп»ни қўлга киритса, мен бундан фақатгина фахрланаман. Агарда у бу совринга эга чиқса, демак ҳимоячиларга ҳам эътибор қаратила бошлаганидан далолат. Аввалари ҳимоячи ва дарвозабонлар фантастик мавсум ўтказган бўлсада, уларга ҳеc ким эътибор бермас эди. ОчиғИ мен ҳам ўз ўйиним билан ушбу совринга лойиқ эдим десам, сира хайрон бўлманг.
Юрген Клопп
Виржил ўзгача ҳимоячи. Айни пайда у сайёрамизнинг энг кучли ҳимоячиси саналди. Айни дамда менинг жамоада шундай етакчи футболчи тўп сураётганидан жуда мамнунман. У ўз ўйини билан тўлақонли «олтин тўп»га ҳақли. ОчиғИ у ҳақида катта китоб ёзишим ҳам мумкин. У мен устозлик қилган футболчилар орасида энг кучлиси.
Пике
Албатта, Виржил ва Месси ўртасида мен жамоадаошимни танлайман, лекин «олтин тўп»ни ким қўлга киритишини мен ҳал этмайман. Сўнгги 10 йил давомида Месси фантастиc формада эди, бироқ Ван Дейк ўтган мавсумни жуда юқори темпда ўтказди ва «олтин тўп»ни қўлга киритишга тўлиқ ҳақли. Ҳимоячи ва дарвозабонлар учун омма эътиборига тушиш жуда мушкул. Улар сизнинг бор профессионал ҳаракатларингизга ортиқчи қизиқувчансизлик билан боқишади ва ҳаммасини жуда оддий қабул қилишади. Агарда, сиз кичик хатога йўл қўйсангиз, дарров танқидларга кўмиб ташлашади. Ва ниҳоят ҳимойчиларнинг меҳнати қадрланадиган давр келганидан шодман. Агар Виржил бу совринни қўлга киритса, мен фақат хурсанд бўлган бўлар эдим.