Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Тошкентда Эрон олимпия термасига қарши навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович қуйидагича фикр билдирди:
Бугун қандай ўйин намойиш этганимизни барча кўрди. Ишқибозларга манзур бўладиган ўйин бўлди, назаримда. Йигитлар ўз ватани шаъни учун қандай кураш олиб бориш лозимлигини намойиш эта олишди. Фақат стадионга янада кўпроқ мухлис келганида янада яхши бўлар эди. Зеро шогирдларим ҳақли тарзда зафар қучишди. Ўйинни томоша қилган барча мамнун бўлди, деб умид қиламан. Менинг ўйиндан кўнглим тўлди. Машғулотларда ишлаган режаларимиз ва берган кўрсатмаларимиз майдонда адо этилди. Бундан хурсандман. Якуний натиждан ҳам қониқдим.
Рақобат борасида гап кетганда жамоамизда яхшигина рақобат мавжуд эканини айта оламан. Айниқса, олдинги чизиқда ҳам бир қатор ўйинчилар мавжуд. Миржаҳон Мираҳмадовдан ташқари яна Бобир Абдихолиқов ва Жасур Яхшибоев марказий ҳужумда ҳаракат қила олади. Агар ёшлар биринчилигида ҳам яхши футболчилар пайдо бўлса, таркибга уларни ҳам жалб этишимиз мумкин. Лекин ҳозирча Бобир Абдихолиқов ва Миржаҳон Мираҳмадов даражасидаги марказий ҳужумчиларни ушбу ёш тоифасида кўрганимиз йўқ. Лекин агар яна кимдир ўзини кўрсатса, албатта таркибга жалб этамиз.