Кириш Регистрация
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца 2-1 Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад

Энг кулгули трансферлар

Баҳо:
+ | -

Футбол оламида трансферларнинг тутган ўрни беқиёс. Топ клублар ўзи истаган футболчини қўлга киритиш учун миллионларни аямаётгани сўзимизга исбот бўла олади. Шундай бўлсада, трансфер чоғида қизиқарли ва кулгули ҳолатлар ҳам учрав туради. Бугун ана шундай трансферлар ҳақида сўз боради.

Али Диа

1965-йилда таввалуд топган Али Диа 31 ёшида АПЛда дебют учрашувини ўтказган. Буни нимаси қизиқ деган савол пайдо бўлиши мумкин. Гап шундаки, 1996-йилда, «Саутгемптон» жамоаси бош мураббийи Грем Сунесга ўзини «олтин тўп» совринини қўлга киритган Либериялик Жорж Веа деб таништирган кимса қўнғироқ қилади ва жуда иқтидорли жиянини тавсия этади. Қўшимчасига унинг терма жамоада 11 та учрашувда майдонга тушганини қўшиб қўяди.
Машхур футболчи томонидан тавсия этилган футболчи билан бир ойлик шартнома тузилади. Янги футболчини АПЛ доирасидаги «Лидс»га қарши бахсда синаб кўрган Грем Сунес ўша куниёқ футболчи билан шартномани бекор қилади ва уни жамоадан ҳайдаб юборади. Қизиқувчан инглиз журналистлари футболчининг кейинги фаолияти қандай давом этганини билишга интилсаларда, бирорта маълумот топа олишмайди.

Иан Райт

1985-йилда ёш ва иқтидорли футболчини қўлга киритиш учун «Кристал Пелас» ҳозирги замон нигоҳи билан қараганда жуда кулгули йўлни танлайди.
Жамоа қуйи лигадаги клубга футболчи учун бир нечта гантель ва турли хилдаги тарозиларни етказиб беради. Кейинчалик футболчи ўз ўйини орқали бутун Британияни ҳайратда қолдирган бўлсада, унинг илк трансфер суммаси гантель ва тарози эканлиги фактлигича тарихда қолди.

Седрик Мабвати

2013-йилда «Нуманcия» клуби ўз футболчисини «Бетис» клубига 1 евро ва 20 цент эвазига пуллагани ҳақида эшитганмисиз?

Седрик «Нуманcия» жамоаси билан шартнома тузаётганида Испания клубларидан истаганига бепул ўтишга ҳақли эканлиги ҳақида банд киритган эди. 2013-йилда футболчига «Бетис» оғиз солиди ва «Нуманcия» уни қўйиб юборишга мажбур бўлади. Оқибатда, «Нуманcия» Испания футбол федерацияга футболчи сотгани боис, 1,2 евро бадал пули тўлашга мажбур бўлади. Бу пулни Седрикнинг ўзи тўлаганми ёки «Бетис» жамоасими? Бу савол жавобсиз қолиб кетди.

Мариуш Чоара

2006-йилда футбол тарихидаги энг кулгули трансферлардан бири амалга ошди десак, адашмаган бўламиз

«Ут Арад» жамоаси ўз футболчисини «Регал» жамаосига 20 килограм колбаса эвазига пуллайди. Энг қизиғи шундаки, руминиялик футболчи янги жамоасига келиб қўшилиши билан унинг трансфери ҳақидаги маълумот бутун футбол оламига ёйилиб кетади. Оқибатда, футболчи тинимсиз ҳазиллар ва кулгули мемларнинг бош қаҳрамонига айланиб қолади.
Энг ачинарлиси шундаки, катта босим остида қолиб кетган футболчи 25 ёшида бутсаларини михга илишга қарор қилади ва у ҳақидаги бошқа ҳеч қандай маълумот олишнинг иложи бўлмай қолди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:04, 10.09.2019.
Ўқилди: 16502 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик