Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун иккинчи кун жанглари ўтказилди.
-81 кг вазнли боксчимиз Дилшодбек Рўзметов мўғулистонлик Шинебаяр Нармандахга қарши жанг қилди. Ҳакамларнинг овозларига кўра ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, иккинчи босқичга йўл олди.
Кейинги босқичда Рўзметов Конго давлати вакили Петер Питага қарши рингга кўтарилади.