Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футболчиларни "синдирган" аёллар

Баҳо:
+ | -

Футболчининг ўсиб улғайиши, янги даражага кўтарилиши учун унинг турмуш ўртоғи ёки қайлиғининг тутган ўрни беқиёс. Баъзан футболчилар ўз жуфтларини учратгач, иложи борича тунги клуб ва ортиқча кўнгилҳушликдан воз кечишади. Бор эътиборларини футбол ва оила учун сарфлашади.

Афсуски, барча аёллар ҳам футболчиларнинг фойдасига ҳизмат қилмайди. Айниқса замонавий футболда сўнгги пайтларда аёлларнинг таъсири туфайли катта саҳнадан тушиб кетаётган футболчилар тобора кўпайиб бормоқда.

Бугун аёллар сабабли футболда деярли ҳеч нарсага эриша олмаган футболчилар ҳақида сўз боради.

Сердар Азиз

Туркия терма жамоаси ва «Галатасарай» клубининг ҳимоячисининг аёли томонидан йўл қўйилган хато Сердар учун жуда қимматга тушди десак, адашамган бўламиз.  

2018-йилнинг декабрь ойида қишки таътил олдидан сўнгги учрашувдан олдин Сердар клуб раҳбарларига қўнғироқ қилади ва тоби қочгани сабабли ўйинда иштирок этмаслик учун руҳсат сўрайди.

Ёш ва иқтидорли футболчининг муҳим бўлмаган ўйин учун безовта қилишни истамаган клуб унга рухсат беради. Ўйиндан 12 соат ўтиб инстаграмга жойланган расмлар бўлмаганида, футболчининг кариераси батамом ўзгача кўриниш олган бўлар эди.

Гап шундаки, Сердар тезроқ Малдив оролларига етиб олиш учун жамоа қароргоҳига бормаган ва бетоб бўлиб қолганини баҳона қилиб дам олгани кетган эди. Унинг турмуш ўртоғИ томонидан жойланган сувратлар сабабли клуб футболчининг қилган ишидан қаттиқ ранжиди ва омма олдида узр сўрашни талаб этди. Бечора Азиз қизиққонликда донг таратган «Галатасарой» мухлислари олдида кечирим сўраган бўлсада, уни ҳеч ким унутгани йўқ. Тинимсиз норозиликлардан сўнг, қишки таътил чоғида клуб уни сотиб юборади. Ўз вақтида Туркия терма жамаосида тўп сураётган ҳимоячи ҳозирда ўз клубининг заҳира футболчисига айланиб қолди.

Унинг аёли томонидан амалга оширилган қўпол хато эса, унинг кариерасига болта урди десак, адашмаган бўламиз.

Андрей Шевченко

Украиналик футболчи 2006-йилда «Милан»дан «Челси» клубига сафига ўтиб кетгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас. Андрейнинг айтишича, бундай қарор қабул қилишга унинг турмуш ўртоғи америкалик модель Кристин Пазик сабаб бўлган экан. Кристин фарзанди Жорданнинг ингилиз тилида равон сўзлашиши учунгина футболчини «Челси»га ўтишга кўнидирган ва унинг фаолияти қандай кўриниш олиши билан ортиқча қизиқиб ҳам ўтирмаган.

Бир қарашда кулгули холат, бироқ Шева ўз турмуш ўртоғининг «сўзини икки қила олмаслигини» кўпчилик билмаса керак. «Милан» жамоасининг ўша даврдаги раҳбари Силвио Берлускони Шеванинг манзилига қуйидаги сўзларни айтган эди

«Мен ўз уйимда ўзим хўжайинман. Шева эса, аёлининг бир оғиз чақирувига ит каби югуриб борадиган инсон!»

Ўз аёлини ҳаддан ортиқ яхши кўрувчи Шевченко Жозе Моурино томонидан ҳам ўққа тутилган.

«Агарда Шевченкодан бирор нарса сўрамоқчи бўлсангиз, маслаҳатиб сўраб ўтирманг. У ҳеч нарса билмайди. Яхшиси унинг аёлидан сўраган маъқул. Мен ўз уйимда истаганимни қиламан. Андрей эса, Кристин баландроқ товушда овоз чиқарса, диваннинг тагига кириб олади»

Дарҳақиқат, Шева айнан турмуш ўртоғининг қўпол хатоси туфайли ўз фаолиятидаги энг ёмон мавсумларни ўтказди. Ўзининг энг юқори чўққисига чиққан футболчи бир зумда унутлиб кетди. Агарда у «Милан» сафида қолганида, унда яна бир неча йил юқори савияда тўп суриш имкони пайдо бўлар эди. Ҳозирда Шевченконинг 4 та ўгил (Жордан, Кристиан, Райдер-Габриел, Александр) фарзанди мавжуд бўлиб, Қаҳрамонимиз уларнинг атиги битасигагина исм қўйишга муваффақ бўлган холос.

Алесандро Пато

Мега иқтидор эгаси сифатида Италиянинг «Милан» жамаосига келиб қўшилган футболчи 18 ёшидаёқ бир мавсум давомида 10 та гол киритишга муваффақ бўлган эди. У ҳақида тинимсиз ёзишар, топ клублар ундан кўз узмай кузатиб боришар эди. Афсуски, футболчининг ўйинида секин аста пасайишлар кузатила бошланди. Аввалига уни жамоадошлари умуман чиқиштирмай қўйган бўлса, мураббий футболчини асосий таркибдан узоқлаштира бошлади.

Ҳаммасига Пато ва Барбара Берлускони ўртасидаги ишқий муносабат сабаб бўлган эди. Директорлар кенгаши аъзоси саналадиган Барбара Пато билан алоқалри ҳақида яшириб ўтирмас, доиммо унинг ёнида бўлишга ҳаракат қилар эди. Ўша даврларда «Милан»да ишлаган Алегрига бу ёқмас, мураббий очиқчасига Патони танқид қила бошлайди. Боз устига «Сариқ пресса» тинимсиз Пато ва клуб раҳбарининг қизи ҳақида янгидан-янги воқеаялрни ўйлаб топишга тушиб кетди.

Оқибатда, «Милан» футболчини Бразилия клубига қайта сотиб юборади. Пато ортга қайтгач, жуфтлик ажралишга қарор қилади. Кейинчалик Пато 2 бор Европага қайтишга урунган бўлсада, ўзини тўлиқ кўрсата олмади ва Хитойга равона бўлди. Энг ачинарлиси у ҳозир атиги 30 ёшда ва деярли тўлиқ унутиб юборилган юлдуз. Бундан 10 йил илгари уни «Барселона», «ПСЖ», «Арсенал», «Ювентус» сингари грандлар ўз сафида кўришни истаётган эди…

Тян Жи Пенг

Хитой терма жамоаси ва «Гуанжо Эвергранд» клуби ҳимоячиси Жи Пенг бундан 2 йил илгари ўз юртидаги энг машхур футболчилардан бири эди. Терма жамоага чақирув олар, Хитойдаги энг кучли клубнинг ажралмас бўлаги эди десак, адашмаган бўламиз.

Агарда унинг турмуш ўртоғИ бўлмаганида эди…

Жи Пенгнинг турмуш ўртоғИи, Хитойдаги энг машхур ижтимоий тармоқ саналадиган Вебо орқали реининг унга хиёнат қилаётгани ҳақидаги маълумотни эълон қилади. Бу ҳам етмаганидек, қасос олишга тушиб кетади. У аввалига Хитой спорт вазирига муражаат қилади ва уни терма жамоадан хайдалашини талаб этади. Кейинчалик «Гуанжо Эвергранд» раҳбарларига видео мурожаат йўллайди. Унинг ҳаркатлари бутун бошли Хитойда катта шов-шув кўтаради. Оқибатда клуб ҳам футболчи билан тузилган шартномадан воз кечади. Бироз муддат танафус қилган футболчи ҳозирда Хитойнинг ўртамиёна клубларидан бирида кариерасини қайта қуришни режа қилмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:53, 12.09.2019.
Ўқилди: 23501 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.