Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Милан Митрович – август ойининг энг яхши дарвозабони

Баҳо:
+ | -

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2018 йилги мавсумнинг ҳар ойидан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келди: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишди.

2019 йилги мавсумда ҳам мазкур анъанани давом эттирилмоқда. Жорий йилдан эътиборан Tribuna.uz нашри ой лауреатларини аниқлашда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этмоқда. Artel  савдо белгиси эса ойнинг энг яхшиларига ўз смартфонларини тақдим этиб келяпти.

Энг яхшиларни аниқлаш шартлари қуйидагича: Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади. Шунингдек, Tribuna.uz нашри футбол мухлислари ўртасида сўровнома ўтказди. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.

Ортда қолган август ойида Coca Cola Суперлигада 3 та тур учрашувлари ўтказилди.  Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди.

Ойнинг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, “Сўғдиёна” жамоаси посбони Милан Митрович (3 ўйин, 2 қуруқ ўйин, 3 сейв) энг кўп очко жамғаришга муваффақ бўлди ва август ойининг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 18:09, 13.09.2019.
Ўқилди: 2114 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4426]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3637]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3426]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2550]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2242]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2165]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2154]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2096]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1848]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик