Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Александр Хомяков: «Ҳакамнинг қарорини муҳокама қилмайман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 19-туридан ўрин олган “Андижон” ҳамда “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Ўйиндан кейиниг матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “бургутлар” устози Александр Хомяков иштирок этди.

“Ҳаммангиз яхши кўриб турибсиз биз яна ғалаба қозона олмадик. Футболчиларимга бугунги ўйин учун раҳмат айтмоқчиман. Омад биздан юз ўгирди.

Очиғини айтганда биз ғалаб учун ўйнамадик. Қулай вазиятлардан фойдалана олмадик. Бундай имкониятлардан бири Рўзим Аҳмедовда бўлганди. Афсус омад келмади.

Пенальти бўлганмиди? Буни биз муҳокама қилмаймиз. Бундай вазиятларни муҳокама қиладиган уларнинг ўз комитетти бор. Агар менинг фикрим билан қизиқаётган бўлсангиз, тўп унинг қўлига теккан эди.         

Натижадан қониқмадим. Намангандаги ўйинни эслайсизми? Менимча бугун ҳам худди шундай ўйин бўлди. Рақибни хато қилишга мажбур қила олмадик.  

Қўллаб қувватлаб турганингз учун, қолаверса сабр қилаётганингиз учун катта раҳмат”, -дея Хомяков сўзларини келтиради Stadion.uz журналисти Жалолиддин Қобилжонов.

 

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:35, 13.09.2019.
Ўқилди: 2558 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.