Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Бироз аввал терма жамомиз вакили Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) чорак финал йўлланмаси учун рингга чиқди. Бразилиялик Эберт Консесаога қарши кечган муросасиз жангда вакилимиз 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шунинг билан ўзбекистонлик боксчиларнинг бугунги кун дастуридан ўрин олган жанглари якунланди. Эслатиб ўтамиз, кундузги дастурда Бобоусмон Батуров (-69 кг) аргентиналик рақибини мағлуб этишнинг уддасидан чиққан эди.