Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Бугун тўрт нафар курашчимиз Олимпиада лицензияси учун гиламга чиқади

Баҳо:
+ | -

Бугун спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи кун баҳсларига старт берилади. Регламентга кўра, ушбу кун дастурида аёллар кураши бўйича саралаш баҳслари ва юнон-рим курашида кечаги дастурдан сўнг медаллар учун курашадиган спортчилар баҳс олиб боришади.

Қизларимиздан икки нафари Даулетбике Яхшимуратова (-50 кг) ҳамда Актенге Кеунимжаева (-53 кг) Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритишга уриниб кўради. Севара Эшмуратова (-55 кг) курашадиган вазн Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаган ва ушбу вакиламиз ЖЧ медаллари учун баҳс олиб боради.

-50 кг: Даулетбике Яхшимуратова – Эмилиа Сирису (Молдова)
-53 кг: Актенге Кеунимжаева – Лианна Эррера (Куба)
-55 кг: Севара Эшмуратова – Анника Вендл (Германия)

Кечаги баҳслар якунига кўра, Элмурат Тасмурадов ва Жалгасбай Бердимуратовни мағлуб этган рақиблар финалгача етиб боргани учун улар бронза медали ва Токио-2020 лицензияси учун курашиш имкониятини сақлаб қолишган. Уларнинг бу йўлда ўтиш босқичидаги дастлабки рақиблари қуйидагича:

-60 кг: Элмурат Тасмурадов – Андрес Монтано (Эквадор)
-77 кг: Жалгасбай Бердимуратов – Володимир Яковлиев (Украина)

Манба: olympic.uz
Киритилди: 09:18, 17.09.2019.
Ўқилди: 2451 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик