Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Екатеринбург-2019. Рўзметов чорак финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Екатеринбургда бокс бўйича жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичи жанглари якунига етиб бормоқда.

Ҳозиргина -81 кг. вазн тоифасида Дилшодбек Рўзметов руминиялик Андреи Арадоайга қарши жанг олиб борди. Ҳамюртимиз жанг бошидан фаоллик намойиш қилиб, биринчи раундда устунликка эга бўлди.

Иккинчи бўлимда эса бўй жиҳатдан устунликка эга бўлган румин боксчиси вазиятни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Боз устига, жанг рефериси ватандошимизга огоҳлантириш берди.

Учинчи раундда Дилшодбек аниқроқ ва кўпроқ зарба бериб, жангни ўз фойдасига ҳал қилди. Ҳакамларнинг баҳолари — 5:0 (29:27, 28*:28, 29:27, 28*:28, 28:28).
 
Рўзметов чорак финалда Умар Жамбеков (Австрия) / Лорен Алфонсо (Озарбойжон) жуфтлиги ғолибига қарши рингга кўтарилади.

Шу тариқа, Жаҳон чемпионатида тўртинчи боксчимиз чорак финалга чиққан бўлса, 3 нафар ҳамюртимиз мусобақани тарк этди. Бироздан кейин энг оғир вазндаги боксчимиз Баҳодир Жалолов ўзининг дастлабки жангини ўтказади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:40, 17.09.2019.
Ўқилди: 2023 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.