Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро учрашувларда ишлаш учун таклиф этилмоқда.
Жумладан, Кристина Середа Таиландда ўтаётган аёллар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионати учрашувларида бош ҳакам ёрдамчиси сифатида ишлайди.
Кристина Середа бугун “А” гуруҳи доирасидаги Бангладеш – Япония ўйинида бош ҳакам ёрдамчиси сифатида фаолият олиб боради.
Таъкидлаш жоиз, U-16 Осиё чемпионати 15-28 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтмоқда.