Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ОФКга ишонч учун миннатдорчилик билдиради

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Осиё футбол конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа куни кеча мамлакатимизга ташриф буюрди. Мазкур ташриф давомида қитъа футбол уюшмаси раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди.

Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон билан кенг кўламли шерикликни ривожлантиришда қатъий экани ҳамда амалий ҳамкорликка қаратилган янги дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрлигини таъкидлади.

ОФК ва ЎФА ўзаро дўстона муносабатларининг дастлабки боскичларида 4 йиллик қисқа мудлатли ва 8 йиллик узоқ муддатли хамкорлик стратегияси ишлаб чиқилиши кўзда тутилган бўлиб, бу режа босқичма-боқич тизимли ривожланишни назарда тутади.

Осиё футбол конфедерациясининг U-19 Осиё чемпионати мезбонлигини Ўзбекистонга ишониб топшириши эса ўзаро ишончли муносабатларнинг натижаси, деб баҳолаш мумкин.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мана шундай ишонч учун Осиё футбол конфедерациясига миннатдорчилик билдиради. Шубхасиз, ушбу йирик мусобақа ўзбек футболи нуфузининг янада ортиши, футбол инфратузилмасининг яхшиланиши ва мухлисларнинг футболга бўлган қизиқишини янада ортишига хизмат қилади.  

Ўз навбатида ЎФА 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатини юқори савияда ташкил этиш учун бор имкониятни сафарбар этади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 18:15, 18.09.2019.
Ўқилди: 3231 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.