Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Екатеринбург-2019. Учинчи боксчимиз ярим финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Россияда давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал босқичи доирасида рингга кўтарилган учинчи ўзбекистонлик спортчи ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

69 кг. вазнда Бобоусмон Батуров иорданиялик Зиёд Эшашга қарши жанг олиб борди. Рақиб боксчиси 1-раундда биринчи рақам остида ишлашга ҳаракат қилганига қарамай, ҳамюртимиз қарши ҳужумда аниқроқ зарба берди.

Иккинчи бўлимдан бошлаб Бобоусмоннинг устунлиги ошиб борди ва Зиёдга имконият қолдирмади — 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 30:27, 30:27).

Батуров ярим финалда Оказава (Япония) / МакКормак (Англия) жуфтлигига қарши рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, ааввалроқ Ўзбекистоннинг икки боксчиси — Шаҳобиддин Зоиров (52 кг.) ва Миразиз Мирзахалилов (57 кг.) ярим финал йўлланмасига эга бўлишган эди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:38, 18.09.2019.
Ўқилди: 4885 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.