Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Екатеринбург-2019. Рўзметов ўта қийин жангда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ўнинчи кун баҳсларида кечки дастурдан ўрин олган жанглар давом этмоқда. Бироз аввал -81 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Дилшодбек Рўзметов озарбайжонлик Лорен Алфонсога қарши баҳс олиб борди.

Таъкидлаш жоиз, боксчилар мухлисларга 3 раунд ажойиб жанг намойиш қилиб беришди. Дастлабки иккита раундда ҳамюртимиз асли кубалик бўлган рақибга қарши жангда кичик устунликка эга бўлди. Учинчи бўлимда эса Алфонсо фаол бокс намойиш қилди. Аҳамият беринг: ҳакамларнинг якуний қарори — 3:2 (29:28, 29:28, 29:28, 28:29, 28:29).

Шу тариқа, 20 ёшли вакилимиз жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олди. Шунинг билан финал учун жанг қиладиган вакилларимиз сони 4 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг уч боксчиси — Шаҳобиддин Зоиров (52 кг.), Миразиз Мирзахалилов (57 кг.), Бобоусмон Батуров (69 кг.) ярим финал йўлланмасига эга бўлишган эди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:50, 18.09.2019.
Ўқилди: 2824 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик