Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Чим устида хоккей бўйича терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ўтган ҳафта Сингапурда чим устида хоккей бўйича қизлар ўртасида Осиё кубоги бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси фахрли иккинчи ўринни қўлга киритган эди. Бугун мусобақада қатнашган терма жамоамиз вакиллари Тошкентга қайтиб келишди. Спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Уларни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси мутасаддилари иштирок этди.

Мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритган вакилларимиз бу билан Японияда ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритдилар. Таъкидлаш жоиз, қизларимиз мусобақада фақатгина мезбонларга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Хитой Таипейи билан дуранг қайд этилган бўлса, Гонгконг, Баҳрайн ва Шри-Ланка жамоалари йирик ҳисобда мағлуб этилди. Шунингдек, ҳамюртимиз Сабина Адизова мусобақада “Энг яхши спортчи” номинациясида ғолиб бўлди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:27, 19.09.2019.
Ўқилди: 1845 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.